Дунёда иймон келтирган ва унинг тақозоси бўлган яхши амалларни қилиб, хайр аҳлидан бўлган бахтли инсонларни Аллоҳ таоло остиларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади ва хилма-хил неъматлар билан мукофотлайди. Иймон келтириб, яхши амалларни қилган солиҳ бандаларни қандай мукофотлар кутиб тургани ҳақида шундай хабар берилган:
﴿إِنَّ ٱللَّهَ يُدۡخِلُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّلِحَٰتِ جَنَّتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ يُحَلَّوۡنَ فِيهَا مِنۡ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبٖ وَلُؤۡلُؤٗاۖ وَلِبَاسُهُمۡ فِيهَا حَرِيرٞ٢٣﴾
“Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни Аллоҳ (жаннатдаги) остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларга киритур. Улар у жойда олтин билакузуклар ва марваридлар билан безалурлар, либослари эса ҳарир (ипак) бўлур” (Хаж сураси 23-оят).
Жаннатга кириш Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан бўлади. Яъни Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматига сазовор бўлган инсонлар жаннатга кирадилар. Аммо жаннатларнинг ичидаги мартабалар инсонларнинг қилган амалларига кўра бўлади. Кўпроқ ва яхшироқ амал қилганлар улуғ жойларни эгалласалар, улардан камроқ амал қилганлар эса амалларига яраша пастроқ жойларга эга бўладилар.
Мукофотлар диёри бўлган жой “Жаннат” деб номланади.
Жаннатнинг номлари
Матнда جَنَّاتٌ (жаннатлар) дея кўплик шаклида келтирилди, чунки жаннатлар кўп бўлиб, уларнинг номлари Қуръони каримда қуйидагича баён қилинган:
1. Фирдавс (боғ, бўстон).
﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّلِحَٰتِ كَانَتۡ لَهُمۡ جَنَّتُ ٱلۡفِرۡدَوۡسِ نُزُلًا١٠٧﴾
“Албатта, иймон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур”(Кахф сураси107-оят).
2. Адн (ватан тутмоқ).
﴿قُلۡ أَذَٰلِكَ خَيۡرٌ أَمۡ جَنَّةُ ٱلۡخُلۡدِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۚ كَانَتۡ لَهُمۡ جَزَآءٗ وَمَصِيرٗا ١٥﴾
“(Эй Муҳаммад! Уларга) айтинг: “Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик жаннатими?!” Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди”(Фурқон сураси 15-оят).
5. Маъво (текис жой).
﴿أَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّلِحَٰتِ فَلَهُمۡ جَنَّتُ ٱلۡمَأۡوَىٰ نُزُلَۢا بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ١٩﴾
“Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун қилган амаллари сабабли жаннат масканлари манзил бўлур”(Сажда сураси19-оят).
﴿۞لَهُمۡ دَارُ ٱلسَّلَٰمِ عِندَ رَبِّهِمۡۖ وَهُوَ وَلِيُّهُم بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ١٢٧﴾
Жаннатийларнинг қувонч ва хурсандчилиги ҳали жаннатларга кирмаслариданоқ бошланади. Жаннатга кириш изни берилгандан сўнг ҳаммалари хурсандчиликдан энтикишиб, унга яқинлашадилар. Жаннат эшиклари ҳам кўриниб, унга яқинлашганларида хурсандчилик устига хурсандчилик бўлиб жаннат эшиклари очилади ва унинг қўриқчилари: “Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Унга мангу қолувчи бўлган ҳолингизда киринг”, дея олқишлар билан кутиб оладилар:
﴿وَسِيقَ ٱلَّذِينَ ٱتَّقَوۡاْ رَبَّهُمۡ إِلَى ٱلۡجَنَّةِ زُمَرًاۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءُوهَا وَفُتِحَتۡ أَبۡوَٰبُهَا وَقَالَ لَهُمۡ خَزَنَتُهَا سَلَٰمٌ عَلَيۡكُمۡ طِبۡتُمۡ فَٱدۡخُلُوهَا خَٰلِدِينَ٧٣﴾
“Парвардигорларидан қўрққан тақволи зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга бошлаб борилур. То қачонки, улар унинг дарвозалари очилган ҳолда эканида етиб келганларида ва унинг қўриқчилари: “Сизларга салом! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолингизда кирингиз!” – деганларида (улар беҳад шодланурлар)”(Зумар сураси 73-оят).
Жаннатга кирганларидан сўнг эса кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган, санаб саноғига етиб бўлмайдиган улуғ неъматлар ато қилинади:

﴿يَٰعِبَادِ لَا خَوۡفٌ عَلَيۡكُمُ ٱلۡيَوۡمَ وَلَآ أَنتُمۡ تَحۡزَنُونَ٦٨ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ بِ‍َٔايَٰتِنَا وَكَانُواْ مُسۡلِمِينَ٦٩ ٱدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ أَنتُمۡ وَأَزۡوَٰجُكُمۡ تُحۡبَرُونَ٧٠ يُطَافُ عَلَيۡهِم بِصِحَافٖ مِّن ذَهَبٖ وَأَكۡوَابٖۖ وَفِيهَا مَا تَشۡتَهِيهِ ٱلۡأَنفُسُ وَتَلَذُّ ٱلۡأَعۡيُنُۖ وَأَنتُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ٧١ وَتِلۡكَ ٱلۡجَنَّةُ ٱلَّتِيٓ أُورِثۡتُمُوهَا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ٧٢﴾
“(У кунда тақво аҳлига айтилур:) “Эй бандаларим! Бугун сизларга хавф йўқдир ва сизлар асло ғам чекмайсиз. (Сизлар дунёда) оятларимизга иймон келтирган ва мусулмон бўлгансиз. Ўзингиз ҳам, хотинларингиз ҳам мамнунлик ҳолларингизда жаннатга кирингиз!” Уларга олтин лаганлар(да таомлар) ва қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда (жаннатда) мангу қолурсиз. Қилиб ўтган амалларингиз учун сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир”(Зухруф сураси68-72-оятлар).
Жаннатларга кириш Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати биландир.
Ҳадиси шарифда жаннатдаги неъматларнинг доимийлиги ҳақида шундай хабар берилган:
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال إذَا دَخَلَ أهْلُ الجَنَّةِ الجَنَّةَ يُنَادِي مُنَادٍ إنَّ لَكُمْ أنْ تَحْيَوْا فَلا تَمُوتُوا أَبَداً إنَّ لَكُمْ أنْ تَصِحُّوا فلا تَسْقَمُوا أبداً وإنَّ لَكمْ أنْ تَشِبُّوا فلا تَهْرَمُوا أبداً وَإنَّ لَكُمْ أَنْ تَنْعَمُوا فَلا تَبْأسُوا أَبَداً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон жаннат аҳли жаннатга кирсалар, бир нидо қилгувчи: “Албатта, яшашларингиз сизларга, ҳеч қачон ўлмайсизлар, албатта, соғлом бўлишларингиз сизларга, ҳеч қачон касал бўлмайсизлар, албатта, ёш бўлишларингиз сизларга, ҳеч қачон қаримайсизлар, албатта, ҳузур-ҳаловатда яшамоқларингиз сизларга, ҳеч қачон бахтсиз бўлмайсизлар”, – дея нидо қилади”, – дедилар”. Имом Муслим ривоят қилган.
Жаннатдаги неъматлар абадийдир. Холиқимиз бизларни жаннатга лойиқ амалларни бажаришга тавфиқ берсин. Доимо жаннатга талпиниб дўзахдан панох сўраб солих амалларда бардавом бўлайлик.

Анваржон домла Ибайдуллаев
Олтинкўл тумани «Уйшин» жоме масжиди имом хатиби