“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳатларнинг яққол исботидир.

Муқаддас Ислом динимиз инсонларга, қўни-қўшниларга, айниқса, ночор, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор шахсларга меҳр-оқибатли бўлиш, улар ҳолидан хабар олиш, уларга ҳар ким қўлдан келганича, имкон қадар кўмаклашиш улкан ажру савобларга эриштириши таъкидлаб ўтилган. Бу каби хайрли ишлар барчамизнинг асосий вазифамиз десак муболаға булмайди.

Бугун Хужаобод тумани “Етти чинор” жоме масжиди имом-ноиби М.Абдухалимов хамда “Мустахкам” жоме масжиди Имом-хатиби М.Абдуманоповлар ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида тумандаги 5 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга хайрия ёрдамлари кўрсатилди.