—Интернет авж олган замонда яшаяпмиз. Ёшларимиз зийрак зеҳнли, шундай бўлсада доимо уларга ижтимоий тармоқдан фойдаланиш одоби ҳақида ҳам тушунчалар бериб туриш лозим.

—Чунки, кимдир ундан унумли фойдаланса, янги чиққан тоифалар ўзининг ғаламис ғояларини касб қилиб тафриқалар инсониятга ғофил ақидаларини сингдириш билан умрини беҳуда ўтказмоқда. Ўзларини қабиҳ ишларини ёқлаб ҳеч бир асоссиз оят ва ҳадислардан етарлик маълумоти бўлмасада ёшларни онгини заҳарлаш мақсадида ёлғон фатволар беришяпти. Бу албатта, катта гуноҳ ҳисобланади.

—Фатво беришнинг масъулияти жуда ҳам оғир азизлар. Шунинг учун саҳобалар, тобеинлар ёки улардан кейинги даврда яшаган уламолар ҳам фатво беришда доимо ҳушёр бўлишган.

—Улуғ тобеин Шаъбийдан (р. а) бир гал савол сўрашганида, ул зот:
—»Билмайман»,дейди.
Шунда одамлар: «Сен Ироқ фақиҳи бўлсанг,»билмайман» дейишга уялмайсанми»?, дейишади.
Шаъбий: «Фаришталар:»Зоти покинг ҳаққи, бизда Ўзинг билдирганингдан ўзга илм йўқдир» дейишга уялишмаган, мен нега уялай», деб жавоб беради.

—Ушбу масъалада имом Молик(р.а):
—»Инсон бирор саволга жавоб беришдан аввал ўзини дўзах ва жаннатда тасаввур қилсин, кейин жавоб берсин», деганлар.

—Ҳар қандай ҳолатда бизнинг мазҳабимизда ҳукм чиқариш зарур бўлса, аввало мазҳаб таълимотига таянилади.

—Ислом дини қоидаларига биноан, фатво бериш ҳуқуқи ақида, фиқх, илмида мукаммал даражага етган, Қурьон ва ҳадис илмини тафсирлари ва турли шарҳлари, санадлари билан тўлиқ ёд билувчи, қолаверса, Муфтий Ҳазрат ва фатво ҳайати мартабасига эга шахсларгагина берилиши маълум.

—Шунинг учун интернетдан фойдаланишда ҳам ҳушёр бўлайлик.
Бошқаларни айниқса ёш авлодни ҳам бундай фитналарга аралашиб қолишдан сақлайлик. Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб яшаш, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга хос умматлар қаторида бўлиш, фарзандларимизни Ватанга содиқ қилиб тарбиялаш ҳаммамизги насиб этсин!

Б. Фахриддинов
Андижон шаҳар Мирпўстин ота масжиди имоми хатиби