Жорий йилнинг 16-декабрь куни Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Андижон вилоятидаги тарғиботчи ва отинойиларнинг малакасини ошириш, уларни дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Хотин – қизларни жамиятдаги фаол ўрнини кучайтириш” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.
Ушбу ўқув семинарида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ва вилоят бош отинойиси Шоирахон Қосимовалар ҳам иштирок этиб, “Никоҳ, талоқ ва идда масалалари”, “Таъзиядаги бидъатлар ва жаноза масалари” мавзусида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар ҳамда хаётий мисоллар ила маъруза қилдилар.

Вакиллик матбуот хизмати Т.Йўлдашев