Азизлар! Алоҳ таоло Қурони Каримда  марҳамат қилиб айтадики: “Бас, албатта бир қийинчилик билан осонлик бордир. Албатта, бир қийинчилик билан осонлик бордир”. (Шарҳ сураси, 5-6 оятлар).

Мазкур ояти каримага “Тафсири Бағовий” китобида шундай шарҳ берилганки: “Арабларнинг одатига кўра бир (алиф ломи) бор сўз (ал-усруга ўхшаш) икки марта такрорланса, битта нарсани ифода қилади. Лекин «алиф-ломи» йўқ сўз икки марта такрор бўлса, (юсронга ўхшаш) алоҳида иккита нарсани ифода қилади.

Шунга кўра юқоридаги икки оятнинг умумий маъноси бир қийинчиликдан сўнг икки осончилик бор, – деганини англатади.

Азизлар! Айни дамда юртимизда ва бутун дунёда Каранавирус пандимеяси авж олиб турган бир вақтда,  юртимизда бу касалликни олдини олиш мақсадида Карантин элон қилинган. Ҳар бир фуқаро Карантин қоидаларига риоя қилиши талаб этилади. Кўчага заруратсиз чиқмаслик, бирор бир юмуш билан чиқса юз ниқобини тақиб, масофани сақлаган ҳолда  карантин қоидаларига мос равишда чиқишлик сўралади.

Албатта бу кунлар ҳам ўткинчидир. Юқоридаги ояти карима инсонни қийинчилик пайтида сабрли, қаноатли бўлишга, ўзини йўқотиб қўймасликка, балки сабр билан ҳаёт кечиришга ва Аллоҳдан енгиллик кутишга ундайди. Барчамиз Карантин қоидаларига риоя қилиб сабр қилсак, Аллоҳ таоло қийинчилик ортидан бир эмас бир неча осончиликларни насиб қилади, иншааллоҳ.

Акмалжон домла Қурбонов,

Олтинкўл тумани

“Оқ масжид” жоме масжиди имом-хатиби