Жорий йилнинг 22-сентябрь куни тарғиботчи имом-хатиблар томонидан вилоятдаги бир қатор масжидларга Аср ва хуфтон намозларини жамоат билан адо этишлик учун ташриф буюрдилар.

  Жумладан: Вилоят бош имом-хатиби Алимов Мирзамақуд домла Аср намозини Андижон тумани “Довудхонтўра” жоме масжидида;

  Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Сулаймонов Хайруллоҳ домла Хуфтон намозини Балиқчи тумани “Мулла Хидрали” жоме масжидида;

  Андижоншаҳри “Ғиштли” масжиди имом-хатиби Тожибоев Ботиржон домла Аср намозини Мархамат тумани “Ал Бухорий” жоме масжидида;

  Андижон шаҳри “Ал Бухорий” масжиди имом-хатиби Раҳимов Олимжон домла Аср намозини Хўжаобод тумани“Кўфа” жоме масжидида;

   Олтинкўлтумани “Оқ тепа” масжидиимом-хатиби Маманазаров Санжарбек домла Аср намозини Бўстон тумани “Дўрмонча” жоме масжидида;

   Андижон шаҳри “Шахидтепа” масжиди имом-хатиби Исақов Қобилжон домла Аср намозини Избоскан тумани “Имоми Хусайн” жоме масжидида;

  Андижоншаҳри “Уйғур” масжиди имом-хатиби Артиқов Абдурахмон домла Аср намозини Қўрғонтепа тумани “Рамазон қори” жоме масжидида адо этиб бердилар.

   Ташриф чоғида тарғиботчи имом-хатиблар томонидан масжидга йиғилган жамоатга “Тинчлик қадри”, “Ҳанафий мазҳабидаги намоздаги арконлар”, “Сохта салафийлик ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Ҳижрат ва такфир масаласи” мавзуларида ўзларининг маърифий суҳбатларини қилиб бердилар.

Вакиллик матбуот хизмати