Жорий йилнинг 22-сентябрь жума куни Андижон вилоятидаги 173та масжидда жума намозидан аввал Мавлиди Шариф ўқилди. Масжидларда имом-хатиблар ва моҳир қорилар томонидан ўқилган Мавлиди Шарифда Оламларга раҳмат ўлароқ юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар айтилиб, эл-юртимиз тинчлигини ва барқарорлигини, халқимизнинг хаёти фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои-хайрлар қилинди.

Вакиллик матбуот хизмати