Жорий йилнинг 21-сентябрь куни тарғиботчи имом-хатиблар томонидан  вилоятдаги бир қатор масжидларга Пешин ва Аср намозини жамоат билан адо этишлик учун  ташриф буюрдилар.

Жумладан: Вилоят бош имом-хатиби Алимов Мирзамақуд домла Пешин намозини Андижон шаҳар “Мирпўстин ота” жоме масжидида, Аср намозини Андижон шаҳар “Хонақоҳ” жоме масжидида;

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Сулаймонов Хайруллоҳ домла Пешин намозини Олинкўл тумани “Жалабекота” жоме масжидида, Аср намозини Олтинкўл тумани “Олтинкўл” жоме масжидида;

Андижоншаҳри “Ғиштли” масжиди имом-хатиби Тожибоев Ботиржон домла Пешин намозини Асака тумани “Холид ибн Валид” жоме масжидида, Аср намозини Асака тумани “Имом Зуфар” жоме масжидида;

Андижон шаҳри “Ал Бухорий” масжиди имом-хатиби Раҳимов Олимжон Пешин намозини Булоқбоши тумани “Қирғизбой”жоме масжидида, Аср намозини Булоқбоши тумани“Кулла” жоме масжидида;

Олтинкўлтумани “Оқ тепа” масжидиимом-хатиби Маманазаров Санжарбек домла Пешин намозини Шахрихон тумани “Мухаммад Розиқвой” жоме масжидида, Аср намозини Шахрихон тумани “Сарой” жоме масжиди да;

Андижон шаҳри “Шахидтепа” масжиди имом-хатиби Исақов Қобилжон домла Пешин намозини Пахтаобод тумани “Абу Бакир Сиддиқ” жоме масжидида, Аср намозини Пахтаобод тумани “Отақўзи ҳожи” жоме масжидида;

Андижоншаҳри “Уйғур” масжиди имом-хатиби Артиқов Абдурахмон домла Пешин намозини Жалақудуқ тумани “Сўфиқишлоқ” жоме масжидида, Аср намозини Жалақудуқ тумани “Ёрқишлоқ” жоме масжидида адо этиб бердилар.

Ташриф чоғида тарғиботчи имом-хатиблар томонидан масжидга йиғилган жамоатга “Тинчлик қадри”, “Ҳанафий мазҳабидаги намоздаги арконлар”, “Сохта салафийлик ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Ҳижрат ва такфир масаласи” мавзуларида ўзларининг маърифий суҳбатларини қилиб бердилар.

Вакиллик матбуот хизмати