Офият сўзи саломатлик, тинчлик, хотиржамлик ва эсон-омонлик каби маъноларни ифода қилади. Унинг акси эса, бало-офатдир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига Аллоҳдан, дунё ва охиратда авф ва офиятни сўрашликни буюрдилар. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбар устида туриб, йиғладилар ва: “Аллоҳдан авф ва офият сўранглар. Чунки, кишига иймондан сўнг, офиятдан кўра яхшироқ нарса берилмаган”, дедилар.

Андижон шаҳар «Имом Ал-Бухорий» жоме масжиди имом хатиби

Олимжон домла Рахимов