Пахта миллий бойлигимиз. Уни ўз вақтида нес-нобут қилмасдан териб олишлик ҳам катта машаҳқатни талаб этади. Бу борада эса қадим-қадимдан ота-боболаримиз пахта йиғим теримидан олдин ёши улуғ мўйсафидларимиз ва аҳли илм домлаларимизнинг дуоларини олиб, Аллоҳ таолодан хирмонга барака тилаб пахта йиғимини бошлашган.
Жорий йилнинг 27-сентябрь куни ҳам анашундай хайрли тадбирлардан бири Хўжаобод туманидаги Бобур, Ўзбекистон ва Набиев массивларида ўтказилди.
Ушбу массивларда Хўжаобод туман “Етти чинор” жоме масжиди имом-ноиби Муҳаммад Қуддус Абдулманнон ва туман кексалар ва фахрийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Мамадалиев Зокиржонлар пахта далаларидаги теримчилар билан учрашиб, теримчилар ҳаққига ва бу йилги пахта ҳосилини талофатларсиз бўлишлигини, об-ҳавонинг биз учун манфаатли келишини Аллоҳ таолодан сўраб дуои-хайрларда жам бўлдилар…



ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати