Ҳозирги кунда бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб турган кўринмас ғов, коронавирус офати барча давлатлар қаторида бизнинг ҳам диёрларимизда ҳам ўзининг кучини кўрсатмоқда. Ушбу касалликка қарши курашиш эса фақатгина тиббиёт ходимларининг кучи билан эмас, балки бутун бир жамиятнинг кучи билан бирлашиб, курашилса албатта натижа бўлади.
Бу борада эса имом-хатибларимиз ҳам аҳоли билан учрашганда карантин қоидаларига амал қилишлик, инсоннинг саломатлиги ўзининг қўлида эканлиги, Исломда ўзига ва бошқаларга зиён етказишликнинг оқибатлари тўғрисида кенг тушунчалар бериб келмоқда.
Аншундай учрашувлардан бири, жорий йилнинг 26-сентябрь куни Олтинкўл туманидаги Уйшин маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Учрашувда мазкур тумандаги “Уйшин” жоме масжиди имом-хатиби иштирок этиб, «Карантин қоидаларига амал қилайлик» мавзусида суҳбат ўтказди.

ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати