Рамазонни тунларини ибодатда ўтказсангиз-у, кундузлари уҳлаб, бировга нафингиз тегмаса, одамлар енгилини осон қилишни ўйламасангиз, савобли амаллар пайида юрмасангиз, сизни солиҳ инсон дея оламизми?
    Бу ой мехр-оқибатни тиклаш, қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш, аразлашганлар билан ярашиш, беморларни бориб кўриш, бева-бечоралардан хабар олиш каби, ўта савобли ишларда мусобақалашадиган ойку! Фақиру-мискинларни дуосини олиш каби амаллар Аллоҳни рози қилади. Бир етим кўнглига қувонч олиб кириш сизни нажотингиз бўлиши мумкин.
     Шундай экан, охирги даҳанинг хар бир сониясини ғанимат билайлик!
    Бир биродарингизни ҳожатига ярасангиз, мушкулига ёрдам қилсангиз, қуйидаги ҳадиси шарифдаги мақомни топасиз, иншааллоҳ.

    Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

وَلأَنْ أَمْشِيَ مَعَ أَخٍ لِي فِي حَاجَةٍ، أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ أَنْ أَعْتَكِفَ فِي هَذَا الْمَسْجِدِ يَعْنِي مَسْجِدَ الْمَدِينَةِ شَهْرًا، …وَمَنْ مَشَى مَعَ أَخِيهِ فِي حَاجَةٍ حَتَّى يُثْبِتَهَا، أَثْبَتَ اللَّهُ قَدَمَيْهِ يَوْمَ تَزُولُ الأَقْدَامُ

(رواه الإمام الطبراني)

   яъни: “Бир биродаримнинг ҳожатида юриш мен учун мана бу масжидда (яъни Масжиди Набавийда) бир ой эътикоф ўтиришдан яхшироқдир. Ким биродарининг ҳожатини раво қилиб бергунигача у билан бирга юрса, Аллоҳ уни қадамлар тойиладиган кунда (қиёмат кунда) собитқадам қилади (қадами тойилмайди)”

   Имом Табароний ривояти.

   Қаранг-а..!
   Кимнидир ташвишида юрсангиз, ўзингизни охират ғамингизни енгил қиласиз, қадамлар тойиладиган кунда қадамингиз собитқадам бўлса, бу қандоғ ҳам улуғ мақом.
Яхшиликка шошилинг!

 Абдурахмон домла Артиқов
Андижон шаҳар “Уйғур” жоме масжиди имом ҳатиби