ЙЎЛ ҚОИДАСИ-УМР ФОЙДАСИ

816

[su_custom_gallery source=»media: 273,274,275,276″ limit=»4″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Юртимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракат хавфсизлиги” тадбири ўтказилмоқда. Шу мақсадда 2016 йил 26-декабр куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида “Юзга босма-юзга кир” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирга Олтинкўл туман ЙҲХГ бошлиғи катта инспектор сержант Қодиров Алёрбек таклиф этилди. Тадбирни ўқув ишлари бўйича билим юрти мудири ўринбосари в.б. Рустамжон Махмудов очиб ўз мулоҳазаларини билдириб сўзни А.Қодировга берди.

А.Қодиров ўқувчи-ёшларни ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берди. Жойларда хайдовчи ва пиёдаларни хушёрликка чорловчи тарғибот воситалари ўрнатилган. Транспорт воситаларининг теҳник холатини кўрикдан ўтказиш, йўл ва йўл белгилари созлигини таъминлаш, ҳайдовчилар саломатлигини мунтазам текшириб бориш доимий назоратга олинганлигини ҳақида батафсил айтиб тўҳталди.

Талабалар таътил вақтларида “Ҳаракат хавфсизлиги” қоидаларига тўлиқ амал қилишлиги ва светафорнинг кўк чироғида ўтишлик ва белгиланган жойлардан юришлик  ҳақида айтиб берди. йўлда кетаётганда қулоғига турли ҳил эшитиш мосламаларини тақиб юрмасликлари кераклиги алоҳида ёритиб берди. Шундан сўнг талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Маънавий-маърифий ишлари бўйича

мудир ўринбосари в.б.

Муҳаммадюсуф Тўрақулов.