Таровеҳ ўттиз олти ракатми ?

779

Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ “Муғний” номли китобларида таровеҳ намозининг йигирма ракатлигига ижмо қилинганини ривоят қилганлар ва Имом Моликнинг “Таровеҳ ўттиз олти ракатдир”, деган сўзларига раддия бериб, қуйидаги сўзларни айтганлар: ”Рамазон ойида қоим бўлиб ўқиладиган таровеҳ намози йигирма ракатдир.Ушбу намозни биринчи ўқиган одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламдир.Ушбу намозни Умар розияллоҳу анҳу жорий қилган дейилишининг сабаби эса, у киши Убай ибн Каъбни имом қилиб, бу намозни жамоат бўлиб ўқишни жорий қилган биринчи шахс ҳисобланадилар.”
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида ҳам таровеҳ намози йигирма ракат. Саврий, Абу Ҳанифа ва Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳимлар ҳам уни йигирма ракат дейишган.Фақатгина имом Молик раҳматуллоҳи алайҳи Мадина аҳлининг амалига суяниб, уни ўттиз олти ракат деганлар.
Аслида Мадина аҳли таровеҳни ўттиз олти ракат ўқишининг сабабишуки, улар Макка аҳлига тенглашишни исташган.Чунки Макка аҳли ҳар икки тасбеҳ орасида Каъбани марта тавоф қилишган.Мадина аҳли Макка аҳлига ажрда тенглашиш мақсадида ҳар етти тавофни ўрнига тўрт ракат намозни зиёда қилишган.Натижада таровеҳни ўттиз олти ракат ўқишган.Лекин шундай бўлишига қарамай , Умар розияллоҳу анҳу жорий этган атрофларидаги саҳобалар ижмо қилган йигирма ракат намоз ўттиз олти ракат ўқишдан афзалдир.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу даврларида Рамазон ойида масжидлар ўтиб кетаётганларида уларнинг шамчироқлар ила ёритилганини кўриб: “Бизнинг масжидларимизни ёритган Умарнинг қабрини Аллоҳ ёритсин”, деб қилганлар (яъни Умар розияллоҳу анҳунинг қилган ишларини маъқуллаганлар)”.
Аслида таровеҳни йигирма ракат ўқиш Имом Молик мазҳабларида ҳам иҳтиёр қилинган амал хисобланади.Бу ҳақда Шайх Дардир ўзларининг “Ақробул масолик лимазҳаби Имам Малик” номли асарларида қуйидагиларни айтганлар:
“Рамазонда адо қилинадиган таровеҳ намози йигирма ракатдир. У ҳуфтон намозидан кейин ўқилади. Уни икки ракатда ўқиб ҳар икки ракатда салом беради.Ҳар куни бир порадан ўқиб, бир марта хатм қилиш мандуб амал ҳисобланади”. Мана, кўриб турганиздек, Имом Молик мазҳабларида ҳам таровеҳ намози йигирма ракат ўқилиши таъкидланган.


Мадумаров Исроилжон.
Олтинкўл туман

“Муҳаммадраҳим ҳожи”

жоме масжиди имом-хатиби.