Дуо ҳам ибодатдир

886

Инсон ҳамиша яратган Парвардигорга мухтож.Унинг раҳмат ва мағфиратига умидвор. Одамзод ҳаётдаги турли воқеа ходисаларга ,мушкуллик ва синоатлар, бало –офатлар қаршисида ожиз қолганда дарров дуога қўл очади. Роббига илтижо қилиб,ундан мадад ва нажот сўрайди.
Хозирги “Карантин” кунларида қилаётган дуоларимиз ҳам юртимизга қолаверса бутун мусулмонларга, ер юзига келган ушбу касалликни тезроқ даф бўлишини сўраб ҳаммамиз дуолар қилмоқдамиз. Энди кўпчиликни дуоси ижобат дейиляпти , қандай жамоат бўлиб дуо қиламиз деган савол туғилади. Бунга уломаларимиз шундай маслахат бермоқда:
Хатми Қуръонлардан кейинги дуолар ижобат. Намоздан кейинги дуолар ижобат. Туманимизда, вилоятимизда, мамлакатимизда қанча Хатми Қуръонлар бўляпти. Барча намозхон мумулмонлар кечаси таҳажжуд намозига турсинлар Барчамиз Аллоҳдан ялиниб юракдан сўрайлик, Аллоҳ барча нарсага қодир зот дуоларимиз ижобат бўлиб тез кунларда ушбу касалликни бошимиздан кўтарса.Кўпроқ гуноҳларимизга тавба айтайлик.
Таҳажжуд намози ҳақида бир бўлган воқеани сизларга айтиб бермоқчиман.У пайтларда “Хаж” ва “Умра” зиёратига бориш анча қийин даврлар эди.Сафарга борувчилар жуда кўпчилик эдик. Устозимиз айтдиларки “Ким кечаси таҳажжуд намозига кўпроқ туриб, кўпроқ дуо қилса ўша киши “Хаж” сафарига боради” дедилар.Устозимизнинг сўзлари тўғри эканлигини ўз ҳаёт тажрибамизда кўрдим.
Дуо қилишнинг фазилатлари , қонун тартиблари ҳақида жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в) дан бир неча ҳадислар ворид бўлган .Дуо ҳам ибодат бўлиб,у инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди.Бу билан Аллоҳ ҳузурида бандаликни ,қулликни бўйнига олади.
Дуолар бошга тушган мусибатни даф қилади, келажакда келиши мумкин бўлган балоларнинг олдини олади , дунё ва охират неъматларига эришишда фойдаси тегади.Ояти карима ва ҳадиси шарифларда бир мўминнинг бошқа бир мўмин биродарига,Фарзанднинг ота –она ҳаққига ,ота –онанинг эса фарзандга қилган дуосининг фойдалари зикр этилган.
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий (С.А.В) :”Уч дуо дарҳол қабул бўлади .Уларда ҳеч қандай жак жубҳа йўқдир .1) Мазлумнинг дуоси.2) Мусофирнинг дуоси.3) Ота –онанинг фарзандлари зиддига дуоси.” дедилар.
Мусулмоннинг дуоси ҳеч қачон рад этилмайди. Аллоҳ таоло унинг тилаги нарсасини дарҳол ёки кечроқ адо этади,ёки охиратга қолдиради ёҳуд ундан бир ёмонликни , бошига келаётган бир балони даф этади. Дуоларнинг қабул бўлиши эса бандасининг иймонига ,Аллоҳнинг амр ва тақиқларига қанчалик амал қилаётганига ,ихлос ва хулқига боғлиқлигини унитмаслик керак.
Барчамизни умид билан қилаётган дуоларимиз ижобат бўлсин.Фақат яхшиликка дуо қилишлик насиб айласин.

Нурулло Бойматов

Андижон тумани


“Файзибой хожи”

жоме масжиди имом-хатиби