Тафаккур энг яхши ибодатдир

959

Аллoҳ Таoлo инсoниятни барча oламнинг гултoжи, бoрлиқнинг гавҳари қилиб яратган. Инсoн ва бoшқа махлуқoтларнинг oрасидаги тафoвут ақл-идрoк, тафаккур, билим, oнг каби хислатлар билан фарқланади.

Абул Баракот Насафий (р.ҳ.)нинг тафсирида зикр қилинишича, ҳадиси шарифларнинг бирида “Аллоҳнинг яратган махлуқот ва мавжудотлари тўғрисида тафаккур қилишга тенг келадиган бирор ибодат йўқдир”, дейилади.

Тафаккур-инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли.

Тафаккур- деб нарса ва ходисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади.

Тафаккур   “фикр” ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр юритиш маъносини англатади. Аллоҳнинг китобида тафаккур қилишга ўн етти оятда тарғиб қилинган. Ҳадиси  шарифда  “Бир соатли тафаккур бир кеча қилинган нафл ибодатдан афзалдир”, дейилган. Иймоннинг зиёси ва иймоннинг нури тафаккурдир.

Ҳозирда, ёшларда мустақил тафаккур ва эркин фикрлай олиш қобилиятларини шакллантириш, уларнинг онгига ватанпарварлик, миллийлик, халққа садоқат руҳидаги мафкураларни сингдириш лозим.

Туманимиз таълим муассасаларида 2018 йилнинг март-апрел ойларида “Тафаккур энг яҳши ибодатдир” мавзусида маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бугун 2018 йил 24-март куни Олтинкўл иқтисодиёт коллежида 200 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар билан тадбир ўтказилди. Ушбу ўтказилган тадбирда ўқувчилар ўзлари учун жуда катта маънавий озуқалар олишган бўлдилар. Уларнинг манашундай имом-хатиблар билан ўтказилаётган тадбирлардан кўнгиллари тўлишиб, хурсанд бўлаётганлигини кўришимиз мумкин. Тадбир давомида ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳам батафсил жавоблар олдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 2643,2644,2645″ limit=”18″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Олтинкўл тумани

бош имом-хатиби

Тўрақулов Мухаммадюсуф