Сиз бизга кераксиз!

805

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Андижонда ўтказаётган мурувват карвони доирасида жорий йилнинг 27 январь куни ҳам Андижон шаҳридаги “Имоми Аъзам” жоме масжидида вилоят истиқомат қилаётган имконияти чекланган фуқаролар, яъни эшитиш ва гапириш имконияти бўлмаган 600 нафарга яқин фуқаролар учун “Сиз бизга кераксиз” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

Ушбу ўтказилган тадбирга “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув  раҳбари И.Халилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар бўлими мутахассиси М.Абубакирова ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназоровлар иштирок этди.

Тадбирга икки нафар сурдо таржимонлари ҳам жалб қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар, эришилаётган ютуқлар, Президентимиз томонидан халқа фаровонлиги, юрт тинчлиги йўлида амалга ошираётган ишлар, ҳусусан Ислом динининг асл инсонпарварлик дини эканлиги йўлида қилинаётган барча хайрли ишлари тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Шунингдек, “Вақф” хайрия жамоат фондининг мазмун моҳияти ва унинг инсонлар хаётида тутган ўрни, келгусида ҳар бир вилоятдаги ҳамма учун қулай бўлган марказий масжидларда имконияти чекланган фуқаролар учун сурдо таржимони ёрдамида жума мавъизаларини онлайн ташкил қилишлик каби режалари тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида барча иштирок этган имконияти чекланган фуқароларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан рўзғор учун керак бўладиган совғалар ва “Мен ҳам намоз ўқийман” номли китоблар тарқатилди.

Тадбирда ўзларининг миннатдорчилиги ва дил изҳорларини айтишлик учун сўзга чиққан фуқаролар томонидан ҳам уларга кўрсатилаётган бундай меҳр ва мурувватдан кўнгиллари кўтарилганлиги, Президентимиз ва бошқа мутасаддийлар томонидан амалага оширилаётган хайрли ишларида доимо манашундай бардавом бўлишлигини Аллоҳ таъолодан сўраб дуои хайрлар қилдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 4679,4680,4681,4682,4683,4684,4685,4686,4687,4688,4689,4690,4691,4692,4693,4694,4695,4711,4696,4697,4708,4707,4706,4705,4710,4712,4698,4699,4704,4703,4700,4701,4678,4702,4713″ limit=”35″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

2019 йил 27 январь кунги тадбир доирасида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 9 млндан сўмдан зиёд моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ушбу ўтказилган барча тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.