АНДИЖОН ШАҲРИДА МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

1047

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилари учун малака ошириш ўқувлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 26-январь кунидан бошлаб эса Андижон шаҳар ва Андижон туманларида фаолият кўрсатиб келаётган диний-маърифий соҳа ходимларининг малака ошириш ўқувлари бошланди. Малака ошириш ўқувлари олти кун давомида ўтказилади.
Малака ошириш ўқувларини ўтказишдан кўзланган мақсад Юртимизда бўлаётган ислоҳатлар, эришилаётган ютуқларни ҳалққа етказишлик, аҳоли ўртасида соғлом ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, диний-маърифий соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишдан иборатдир.

Малака ошириш ўқувларига қатнашаётган тингловчиларига Андижон қурилиш ва транспорт коллежида дарслар ташкил қилинмоқда.

[su_custom_gallery source=”media: 4719,4720,4721,4722,4723,4724,4725,4726,4727,4728,4729,4730,4731,4732,4733″ limit=”15″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Малака оширишда тингловчилар учун ўтилаётган мавзулар илмий асосланган ҳолда кенг ёритилиб берилмоқда.
Дарс жароёнлари муҳокамаларида тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига мутаҳассислар томонидан батафсил жавоблар олмоқдалар.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Нуруллоҳ Қодиров