Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. Нолиш, инкор қилиш ила қўлидаги неъмат ҳам йўқ бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни ином этди. Фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилишни талаб этди.
    Бугун кўп дўстларимизни ёру-биродарларимизни ношукрлик қилиб нолиётганликларига гувоҳ бўламиз. Етти мучали соғ одам бугун ҳамёнида маблағи йўқ бўлса, шунга нолиши керакми энди? Бориб, шифохоналарда қўл – оёғи йўқ, ёки хасталаниб, ажалини кутиб ётган беморларни кўрсинларда қандай буюк неъмат соҳиби эканликларини ҳис қилсинлар.
    Неъматлар ниҳоятда кўп, энг буюк неъмат – иймон, илм неъматларидир. Эй биродарлар! иймоннинг нури зиёда бўлиши, илм-маърифатнинг зиёда бўлиши учун яна бир неъмат бор. Биласизми бу нима? Ҳаловат неъмати… Банда ибодат қилаётганда ҳаловатни ҳис қилар экан иймонининг нури зиёда бўлиб бораверади. Илм ўқиётган ҳаловат, лаззат ва муҳаббат билан ўқир экан, билингки, энди унинг ана шу илмга бўлган рағбати ошиб бораверади.

    Хўш, биз ҳаловатга нима билан етамиз? Тинчлик, соғлиқ, офият билан. Шунинг учун бугун неъматлар қадрига етайлик!
     Аллоҳ бизга берганига шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Банда икки қоидани билиб олиши керак, яъни бир инсонга икки қанот керак, биласизми у нима? Бири шукр, иккинчиси сабрдир. Масалан: машаққат устида сабр қилиб, борига шукр қилсак, Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ила енгилликни ато қилади. Енгилликда ҳам шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Бизнинг ҳамёнимиз сабр ва шукр бўлсин.
     Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. Нолиш, инкор қилиш ила қўлидаги неъмат ҳам йўқ бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни ином этди. Фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилишни талаб этди.

    Бугун кўп дўстларимизни ёру-биродарларимизни ношукрлик қилиб нолиётганликларига гувоҳ бўламиз. Етти мучали соғ одам бугун ҳамёнида маблағи йўқ бўлса, шунга нолиши керакми энди? Бориб, шифохоналарда қўл – оёғи йўқ, ёки хасталаниб, ажалини кутиб ётган беморларни кўрсинларда қандай буюк неъмат соҳиби эканликларини ҳис қилсинлар.

     Уй-жойлари эскириб қолганига нолиётганлар эса, уй-жойсиз, ижарами-ижара ёки олисда Ватангадо бўлиб юрганларни кўрсинлар.
     “Маркабим эски” деётганлар маркаби йўқларга, “Мен маркабсиз юрибман” деганлар эса оёғи йўқларга назар солиб, қандай неъматлар ичра юрганларини ҳис қилсинлар. Шундай юртда тинч-омон тонг оттираётганликларига шукр қилсинлар, зеро, эътибор бериб қарасангиз, бугун ўзга юртлар бошида қора булутлар санғиб юрганига, улар тинчликни бутунлай йўқолганига гувоҳ бўласиз.
     Эй биродарлар! иймоннинг нури зиёда бўлиши, илм-маърифатнинг зиёда бўлиши учун яна бир неъмат бор. Биласизми бу нима? Ҳаловат неъмати…

     Банда ибодат қилаётганда ҳаловатни ҳис қилар экан иймонининг нури зиёда бўлиб бораверади. Илм ўқиётган ҳаловат, лаззат ва муҳаббат билан ўқир экан, билингки, энди унинг ана шу илмга бўлган рағбати ошиб бораверади.

    Хўш, биз ҳаловатга нима билан етамиз? Тинчлик билан, офият билан. Шунинг учун бугун тинчликни қадрига етайлик!

   Тўғри, бугун бизда нимадир кам бўлаётгандир ёки Юртимиз янги ривожланиш йўлига ўтаётган бир пайтда нимадир етишмовчилик бўлаётгандир. Ана шу камчиликни бартараф этиш учун бир неча чора – тадбирлар олиб бориляпти. Изланиш давом этмоқда. Ҳукумат миқёсида битта мақсад – халқнинг турмушини яхшилаш, халқнинг талабини қондириш.
     Демак натижага сабр билан, ҳаракат ҳамда бирдамлик билан эришилади. Инсон қачон бой бўлади биласизми? Қаноатли, шукрли банда ҳақиқий бой ҳисобланади. Қаноат ила бой бўлиш – бор-йўғига кўнмоқ билан бўлади. Шукрнинг қаноатдан ҳам афзаллик жиҳати бор. Шукр неъматнинг борига хурсанд бўлиш, қолаверса, неъматнинг зиёда бўлишига сабабчи омилдир. Ҳар қандай неъмат шукр билан зиёда, шикоят билан нуқсонли бўлади.

     Аллоҳ бизга берганига шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Банда икки қоидани билиб олиши керак, яъни бир инсонга икки қанот керак, биласизми у нима? Бири шукр, иккинчиси сабрдир. Масалан: машаққат устида сабр қилиб, борига шукр қилсак, Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ила енгилликни ато қилади. Енгилликда ҳам шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Бизнинг ҳамёнимиз сабр ва шукр бўлсин.
  Дунё бўйлаб Короновирус балоси чекингач, Саудия Арабистони зиёратчилари учун Хаж амаллари учун рухсат берилди.
   Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий ҳаж мавсуми учун ҳаж квотасининг оширилгани, шубҳасиз, юртимиз зиёратчилари учун жуда катта хушхабар бўлди.
   Саудия Арабистони томони билан олиб борилган музокаралардан сўнг жорий йил Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 10 865 нафар этиб белгиланди. Маълумот учун, 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафарни ташкил этган эди.
    Аллоҳ таоло неъматини берди дегани энди бу неъматга шукр қилиш керак дегани. Акс ҳолда Аллоҳ таоло бу неъматларни бизлардан олиб қўйиши мумкин. Тинчлик, соғлиқ, офият ва бошқа неъмати бўлса, ибодатимиз ҳаловатли, ҳаётимиз фаровон, келажагимиз порлоқ бўлади.

Бахтиёржон домла Қодиров
Бўстон туман бош имом хатиби