Қуръон мусобақаси Андижон вилоят босқичи

1182

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1-сентябрда “Ҳазрати Имом” мажмуасида давлат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази биргаликда Республикада оммавий суратда ва турли босқичларда Қуръон қироати мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ берган эди.           Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018-йил 5-январь куни Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари халқ депутатлари сессиясида сўзлаган нутқида Республикамиз миқиёсида режалаштирилаётган уч босқичли Қуръони карим мусобақасини ўтказиш ҳақида тўхталиб, бу борада “Қуръонни эшитиш, эшита олиш бу маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка чақирмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу катта ютуқ. Юртимизга нур келади” – дея ўз фикрларини билдирган эди.

Ушбулардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бир қатор кўрсатма ва топшириғлари асосида Андижон вилояти вакиллигида ташкилкилий ишлар амалга оширилган бўлиб, унга кўра жорий йилнинг 10-март куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Андижон вилоят босқичи эркаклар йўналиши Андижон шаҳридаги “Toshkent premium” тантаналар саройида ҳамда аёллар йўналиши Андижон шаҳридаги “Андижон” тантаналар саройида кўтаринки руҳда, хуш кайфиятда ўтказилди.

Қуръон мусобақанинг вилоят босқичида жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 27 нафар эркак иштирокчилар, 17 нафар аёл иштирокчилар ва 2 нафар имконияти чекланган кўзи ожиз эркак иштирокчилар қатнашди. (жами 46 нафар)

Мусобақа 2 йўналишда, ҳифз ва тиловат йўналишида  ўтказилишида ўтказилган бўлиб,  ҳар  бир  йўналиш ёши  жиҳатидан  ҳам  иккига  бўлинди,  яъни 18-25 ёш ва 26-40 ёш  ўртасида  алоҳида  беллашувлар бўлиб ўтди.

          Мусобақа натижаларига кўра қуйдагилар ғолибликни қўлга киритдилар:

Эркаклар ўртасида:

 Ҳифз йўналиши 18-25 ёшлилар ўртасида

1-ўринни Хўжаев Муҳаммаджон (Андижон шаҳар);

2-ўринни Собиров Муҳаммадабдулло (Шахрихон тумани);

3-ўринни Аббосхон ўғли Муҳаммадабдулло (Асака тумани);

3-ўринни Абдуллаев Олимжон эгалладилар (Қўрғонтепа тумани);

 

Ҳифз йўналиши 26-40 ёшлилар ўртасида

1-ўринни Исақов Убайдулло (Андижон шаҳар);

2-ўринни Турғунов Абдулҳай (Шаҳрихон тумани);

3-ўринни Қўлдашев Зокиржон (Олтинкўл тумани);

 

Тиловат йўналиши 18-25 ёшлилар ўртасида

1-ўринни Ҳакимов Оятилло (Андижон шаҳар);

2-ўринни Абдуҳалимов Нурилло (Избоскан тумани);

3-ўринни Абдуҳалилов Абдулазиз (Асака тумани);

 

Тиловат йўналиши 26-40 ёшлилар ўртасида

1-ўринни Умаров Жамолиддин (Пахтаобод тумани);

2-ўринни Каримов Муҳаммадфайзулло (Балиқчи тумани);

3-ўринни Иминхўжаев Файзиллохон (Андижон шаҳар);

3-ўринни Бекмирзаев Алишер (Шаҳрихон тумани);

 

Аёллар ўртасида:

 Ҳифз йўналиши 18-25 ёшлилар ўртасида

1-ўринни Жуманова Гулжахон (Шахрихон тумани);

2-ўринни Зохидова Робия (Андижон шаҳар);

 

Ҳифз йўналиши 26-40 ёшлилар ўртасида

1-ўринни Аҳмедова Зарнигор (Асака тумани);

 

Тиловат йўналиши 18-25 ёшлилар ўртасида

1-ўринни Мирзаева Мубинахон (Андижон шаҳар);

2-ўринни Абдужалилова Муслимахон (Олтинкўл тумани);

3-ўринни Мирзаева Мубинахон (Шахрихон тумани);

 

Тиловат йўналиши 26-40 ёшлилар ўртасида

1-ўринни Мўминова Мўътабар (Андижон тумани);

2-ўринни Исроилова Гулнозахон (Пахтаобод тумани);

3-ўринни Позилжонова Мухлиса (Булоқбоши тумани);

Мусобақа ғолибларига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг дипломлари ва ҳомийлар томонилан ажратилган қимматбаҳо совғалар топширилди. Ҳифз йўналишида 1-ўринни эгаллаган эркак иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юртига имтихонсиз ўқишга киришлари учун имтиёз ҳамда аёл иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги аёл қизлар ўрта махсус Ислом билим юртларининг бирига имтихонсиз ўқишга киришлари учун имтиёзлар берилди.

Шунингдек, Қуръон мусобақасининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар Республика босқичига йўлланмалар олди.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги

ходими Н.Қодиров

[su_custom_gallery source=”media: 2565,2566,2567,2568,2569,2570,2571,2572,2573,2574,2575,2576,2577,2578,2579,2580,2581,2582,2583,2584,2585,2586,2587,2588,2589,2590,2591,2592,2593,2594,2595,2596,2597,2598,2599,2600,2601,2602″ limit=”38″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]