Шаҳар ва туман бош имом-хатиблари йиғилиши

967

2018 йилнинг 13-март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров бошчилигида вилоятда фаолият кўрсатаётган шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Р.Мамадалиев иштирок этди.

Йиғилишда нотиқлар томонидан юртимизда амалга оширилаётган ишлар, ҳалқимизнинг фаровонлиги, диний соҳадаги янгиликлар кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳар бир имом-хатиб мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишларга бефарқ қарамаслиги, ўзининг меҳнати ва билими билан муносиб ҳисса қўшиб боришлиги, ёш авлод тарбияси, маърифий исломни халқимизга етказишлик, ёшларни турли ҳил иллатлар таъсиридан асраб авайлашлик, вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишлик, ноқонуний никоҳ, эрта никоҳ ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига барҳам беришлик борасида ҳам бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.

[su_custom_gallery source=”media: 2606,2607,2608,2609″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров