Ҳозирги масъулиятли онларда зинҳор шайтон васвасасига берилмаслигимиз керак. Ҳарқандай қийинчиликни бирдамлик, ҳамфикрлик билан енгишимиз мумкин. Ёши улуғларимизни айтишларича Тариҳда ҳам халқимиз бундай машаққатларни бошларидан ўтказган эканлар, сабр-қаноатлари ва кучли имонлари билан уларни енгиб ўтганлар. Бу сафар ҳам бу касалликни Аллоҳ таолонинг ёрдами ила биргаликда енгамиз. Бундай вазиятларда биз, динимизнинг аҳкомларига асосан, Мўмин-мусулмонларни Ислом дини таълимотларига амал қилишларига чақириб қоламиз. Ҳар қандай машаққатга сабр қилишнинг энг афзал иш эканига хушхабарлар бор. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз, тўла-тўкис қилиб берилур” (зумар сураси, 10 оят). Шундай экан, Яратганнинг ўзи юртимиз ва дунё аҳилларидан бу касалликни кўтариб, яна тинчлик ва саломатлигимизни барқарор қилсин. Каронавирусга қарши биргаликда кураш олиб бориб, карантин қоидаларига ва санитария чекловларига риоя қилиш ўзимиз, оила аъзоларимиз ва юртдошларимиз саломатлигини асраш борасидаги энг тўғри йўл эканини унутмайлик. Азиз юртдошлар бундай синовларни вазминлик билан енгиб ўтишимизда ва эртанги кунимизга катта ишонч ва умид боғлаб, янада ҳамжиҳат бўлсак, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак, ва Яратганга чин қалбимиздан дуо ва илтижо қилсак Ҳақ таолонинг изни ила юртимиздан бу бало чекинади. Бундай улуғ ишларда барчаларимизга иттифоқликни ва яна эркинликда тоат-ибодатда бардавом бўлишимизни насиб этсин

Андижон вилояти  Жалақудуқ тумани “Шахиди аъло” жоме масжиди

имом-хатиби  Тожибоев Адхамжон