Агар ўтганлар ватан ва миллат учун жон фидо қилган бўлсалар уларнинг олдида қарздормиз. Уларнинг ёди доим миллат ва келажак ёдида мангу қолмоғи керак. Биз уларни нафақат шундай кунларда, балки хар кун, хар он эсламоғимиз, хақларида дуода бўлмоғимиз фарзандлик бурчимиздир.
    Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Улардан кейин дунёга келган зотлар айтурлар: “Эй Роббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан олдин иймон келтириб ўтганларни мағфират этгин ва қалбимизда уларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Роббимиз! Албатта, сен мехрибон ва рахмли Зотдирсан”, деб марҳамат қилади. Ҳашр сураси, 10-оят.

    Шундан кўринадики, ўтганларни фақат яхшилик билан эсламоқ лозим. Инсон қадри, ҳурмати доимо эъзозга лойиқ. Кексаларни эъзозлаш, кўмакка муҳтожлардан шундай кунларда хабар олиш хам қарз, ҳам фарзимиздир.
    “Хотира ва қадрлаш” куни улуғ ватан урушида ватан учун жон фидо қилганлар ёди доим қалбимизда. Бу кун шу юртда яшаётган хар бир оила, ҳонадон учун бевосита боғлиқ ва дахлдор.
     Ўтган боболаримизни Аллоҳ Ўз рахматига олсин. Улуғ ёшдаги бобо-момоларимизни
умрлари узоқ бўлсин!

Абдурахмон домла Артиқов
“Уйғур” жоме масжиди имом ҳатиби