Ота-оналарга яхшилик

646

Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қилган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин. Қиёмат кунидаги шафоатчимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар бўлсин. Ислом дини инсонларга ибодат масалалари билан бирга, жамиятдаги ижтимоий одобларни ҳам ўргатади. Ижтимоий одобларни энг афзали ота-онага бўлган муносабат. Аллоҳ таоло Анкабут сурасини 8-оятида “Ва биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик” деб марҳамат қилади. Саҳобалар доим амалларни энг афзалини қилишга ҳаракат қилардилар. Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолога энг севикли амал қайси? деб сўрадилар, Ул зот: вақтида ўқилган намоз дедилар, сўнгра қайси деб яна сўралдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалллам: ота-онага яхшилик қилиш деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ). Демак инсонларни ичида кишига ота-онаси энг гўзал муомилага лойиқ экан. Ҳар бир инсон умрини узун бўлишини ва ризқини кенг бўлишини хохлайди. Бунинг учун эрталабдан кечгача ишлайди. Уни ҳаётида барака топишини омилларидан бири эса ота-онасига кўрсатган муруввати. Зеро Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам узларини муборак хадисларида: “Кимни умри узун ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин” дедилар (Имом Ахмад ривояти).
Бу дунёда ота-онага қилинган хизматга бериладиган ажрдек улкан ажр берадиган амал йўк. Бир куни саҳобалардан бирлари Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан савоб умидида сиз билан ҳижрат ва жиҳод қилишни хохлайман деди. Ул зот: “Ота-онангиз тирикмилар? деб сурадилар. Сахоба эса иккиси хам ҳаёт деб жавоб берди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса уйга қайтиб уларга яхши муомила қилиб, эвазига Аллоҳдан савоб умид қилинг” дедилар. Азизлар! Хадиси шарифдан кўриниб турибдики ота-онага хизмат қилиш, ҳижратдан ёхуд жиходдан хам афзалроқ ва савоблироқ амал экан. Афсуски баъзи инсонлар ота-онасига хизмат қиладиган вақтида, ота-онасини норози қилиб, ўзга юртларга сохта ҳижрат, сохта жиҳод даъвоси билан кетиб, ота-онасига ва ватанига хиёнат қилмокдалар. Аллоҳ биз мусулмонларни динни ниқоб қилиб, исломга зарар еткизаётган фирқаларни устидан ғолиб қилсин!

Олтинкўл тумани Миробод ҳожи
жомеъ масжиди имом-хатиби Қобилжонов Муҳаммад Амин.