Ўрнак бўлиш вақти келди

872

Мўминлар ўзаро биродардирлар. Балки ака-укалардан ҳам яқинроқдурлар. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўз шундай тарърифлаган:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ

Яъни: “Албатта, мўминлар биродардирлар” (Ҳужурот. 10)

Ярмук ғазотида мусулмонлар ҳақиқий биродарлик намуналарини намоён қилдилар. Ҳузайфа Адавий шаҳид бўлганлар орасида сув кўтариб олиб амакисининг ўғлини қидирар экан унинг:

  • Бир қултум сув ичсам эди, – деб инграётганини эшитиб қолди.

Шошилиб у томон борди ва энгашиб:

  • Сув ичириб қўяйми? – деб идишдаги сувни унинг оғзига тутди.

У энди ичмоқчи бўлган эди, яна бошқа бир одамнинг:

“Оҳ! Сув бўлса эди, ичар эдим” деб инграгани эшитилиб қолди. Ҳузайфа разияллоҳу анҳуга:

“Сувни ўшанга олиб бор” деб ишора қилди. Ҳузайфа қараса Ҳишом ибн Ос экан. Ҳишом энди сув ичмоқчи бўлган эди учинчи одамнинг инграганини эшитиб қолди.

У ҳам сувни ўша ҳамроҳига илинди. Ҳузайфа учинчи кимсага югурди. Аммо бориб қараса, жони узилган экан.

Дарҳол қайтиб Ҳишомга келди. У ҳам жон топширган. Амакисининг олдига келди. У ҳам шаҳид бўлган эди.

            Ҳақиқий имон эгалари охирги нафасда, ўзлари ўта муҳтож бўлиб турган пайтда ҳам ҳақиқий исломий дўстликни намоён қилдилар. Бугунги синов кунида ҳам мўминлар ўзларини кўрсатмоқдалар.

Тўғри, айрим ноинсоф кимсалар одамлар саросимага тушиб қолган илк кунларда нафсининг кўйига кириб одамлар ташвишини ғанимат билдилар. Яхши ҳамки ҳукуматимиз техда бу бадкорликларни даф эувчи чораларни ишга солдилар. Натижада ҳаммаси яна жойига тушди.

Мана энди саховатли инсонлар намуна кўрсата бошладилар. Масжидимиз жамоаси бу хайрли ишларда фаол қатнашмоқдалар.

Бугун мусулмонларнинг бутун башариятга яна намуна бўлиш вақти келди.

Расулов Одилжон

Марҳамат тумани

“Бозорбоши”

жоме масжиди имом хатиби