Қорилар йиғилиши

727

Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган масжидларда Рамазон ойида Хатми Қуръонларда намозга ўтиб берадиган қориларнинг умумий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров томонидан Хатми Қуръонга ўтувчи қориларга Муборак Рамазон ойида Хатми Қуръонларни кўтаринки кайфиятда, тартиблик, ахолига қулай шароитларда ўтказишлик, вилоятимиздаги Хатми Қуръонлар ўтказилиши режалаштирилган 175та масжидда ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги томонидан ишлаб чиқилган тақсимот асосида йигирма кунлик яъни, Хатми Қуръонлар бир хил бошланиб, бир хил тугатилиши ҳамда Хатми Қуръон ўтказилишида қорилар олдига қўйилган муҳим вазифалар юзасидан ўзларининг бир қатор кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятида Муборак Рамазон ойининг Хатми Қуръонлари 20 кунлик ўтказилади.

 Вакиллик ходими Н.Қодиров