Дунёда суюкли келин, жуфти халолига севимли ёр булишни истамайдиган аёл-киз бўлмаса керак. Зеро, бахтнинг асосий мезони – эр билан хотин ўртасидаги мехр-мухаббат, кайнона-келин орасидаги иликлик, эхтиромдир. Икки дунё саодатига эришмокчи бўлган солиха аёл аввало эрининг юксак севгисига сазовар бўлади, кайнота-кайнонанинг дуосини олади.
     Жондан азиз кизларжонларимизга шундай тавсияларимиз борки, уларга амал қилган азизаларимизнинг никохлари мустахкам, ахллари билан муносабатлари гўзал бўлади, улардан Аллоҳ ва унинг ҳабиби рози бўлади:
   1. Тингланг ва итоат этинг. Эрига итоат фарз, унга оила бошлиғи эканлигини хис этиш имконини беринг, сизнинг хурматингиз хам жойида бўлади.
    2. Эрингиз мол-мулки, ховлисини, ўзингизни унинг шаъни деб билинг ва сакланг.
    3. Эрингиздан берухсат остона хатламанг.
    4. Фақат эрингиз учунгина жозибадор, хушбуй ва музайяна бўлинг.
    5. Жуфтингизни доимо хушкайфият ила қарши олинг.
  6. У билан хазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, хамма хохиш-истагини сўзсиз қондиринг.
   7. Оиласи, яқинлари учун қилаётган барча эзгу харакат ва мехнатларини қадрланг, миннатдорчилик билдириб, кўнглини кЎтариб туринг.
    8. Оилангиз сирлари, жинсий хаётингиз омонатларини зинхор кўчага олиб чиқманг.
   9. Хеч қачон бахслаша кўрманг, айбингиз бўлмаса-да, “Кечиринг, узр, мендан ўтди, хожам,”  “хоп булади” деб турсангиз олам гулистон!
   10. Жаннатингиз калити бўлган- жуфтингизни кўнглини олишга доимо харис булинг.
   11. Унинг сизлар учун олиб келган нафакасига шукур ва сабр қилинг.
Аллоҳ таолодан мунтазам никохингиз, жуфтингиз ва дилбандларингиз учун гўзал дуоларда бўлинг. Батахқиқ, оналарнинг дуолари мехрибон Роббимиз хузурида ижобатдир! Оилаларингизга Аллох таоло хотиржамлик, тинчлик, баракали хаёт неъматларини насиб айласин.

Андижон вилояти бош отинойиси

Шоирахон Косимова