Нафс билан кураш китобидан таржима (давоми)

912

Нафсоний хоҳишларда  ором йўқ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Нафсоний хоҳишларнинг хусусияти  шундай, агар киши унга бўйсунса ва итоат этса инсоннинг хоҳиш истакларининг чегараси бўлмайди.

Нафс ҳеч қачон:

“Бўлди етар, хоҳиш-истакларим поёнига етди. Бундан буён менга ҳеч нарса керакмас”-демайди.

Нафсдан бундай ҳол умрбод содир бўлмайди. Шунинг учун инсон ўз орзу истакларини ҳаёти давомида ниҳоясига етказа олмайди. Нафсига итоат қилган кимсада  хотиржамлик  бўлмайди.

Қоида:

“Агар инсон ўз нафсининг барча талабларини қондираман, унинг ҳамма орзу истакларини амалга ошираман деса, ҳеч қачон хотиржамликка эришаолмайди!”

Қандай ҳам эришсин?

Зотан, нафснинг хусусияти бир марта завқланиб, лаззатланиб олгандан кейин зудлик билан иккинчи лаззат томон ошиқишликку. Агар киши нафсининг истакларини тўлақонли амалга ошираман деса, унда умрбод бу орзулигича қолади. Истасангиз тажриба қилиб кўринг.

 

(Давоми бор)…

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

“Нафс билан кураш” китобидан

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси

Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.