“Аёлларни ислоҳ қилиш” китобидан таржима (давоми)

793

Аёлларнинг ислоҳ бўлиши

Умматнинг ислоҳ бўлишидир!

Иккинчи боб.

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

 

Шуни яхши англашимиз керакки, аҳли-аёл ва фарзандларимизни ҳиссий нафақа яъни маскан, еб-ичиш, кийим-кечак  билан таъминлаб, жисмларини тарбия қилганимиздек илм, одоб-ахлоқ, ислоҳ йўли билан руҳий тарбия қилишимиз ҳам жуда зарурдир. Бу борада жуда кўп камчиликларимиз бор. Баъзи одамлар ҳатто буни унчалик зарур эмас деб тушунишади. Натижада, ўз аҳли-аёлига ва фарзандларига на динни тушунтиради ва на уларни ёмон ишлардан огоҳлантиради. Фақатгина уларга керакли моддий ашёлар ва заруратлар билан таъминлашликни ўзларининг вазифаси деб тушунишади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ўз каломида:

“Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару, тошдан бўлган ўтдан сақланг.” – деб марҳамат қилган. (Таҳрим сураси 6-оят).

Бу оятнинг тафсирида Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: “Киши ўз оиласига динни ўргатмоқлиги лозимдир”-деганлар.

Ушбу ҳадисдан инсон ўз аҳли-аёли ва фарзандларига дину-диёнатни ўргатишлиги шартлиги маълум бўлади.

Саҳиҳ ҳадисда Расул Акрам соллолоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан ҳар бирингиз чўпондурсиз, қиёмат кунида қўл остингиздагилариндан сўраласиз”-дедилар.

Бошқа бир ҳадисда эса: “Аҳли-аёл ва фарзандларингни Аллоҳ таолодан қўрқит ва улардан тарбия асоингни тўхтатма”-дедилар.

(Давоми бор)…

Ҳазрат Таҳонавий Қуддиса сирруҳунинг

“Аёлларни ислоҳ қилиш” китобидан

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси

Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.