Мукофот муборак!

330

Хабарингиз бор, 2021 йил 23 август куни Давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Диний-маърифий соҳада фидокорона меҳнат қилаётган таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар, жонкуяр мударрислар ҳам «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони соҳиби бўлганлари жуда ҳам қувонарли ҳол бўлди.
Мукофотланган диний соҳа ходимлари қаторида отинойиларимиз ҳам эътибордан четда қолмагани, хусусан Андижон вилоят бош отинойиси Қосимова Шоирахон, Андижон шаҳар бош отинойиси Зияева Азизахон, Жиянбекова Махфузахонларнинг борлиги барчамизни қувонтирди.

Андижон вилоят вакиллиги матбуот хизмати