ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ МУКОФОТЛАНДИ

562

2021 йил 28 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятнинг бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар, моҳир мударрислари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

Хабарингиз бор, 2021 йил 23 август куни Давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Диний-маърифий соҳада фидокорона меҳнат қилаётган таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар, жонкуяр мударрислар ҳам «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони соҳиби бўлганлари жуда ҳам қувонарли ҳол бўлди.

Мукофотланган диний соҳа ходимлари қаторида Андижон вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов, “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим мудири вазифасини бажарувчиси  Махмудов Рустам ва билим юрти “Қуръон қироати ва тажвид” фани мударриси Рахматулла қори Умаров, Хонобод туман бош имом-хатиби Мансурбек домла Рахимов, Хўжаобод  туман бош имом-хатиби Мақсудали домла Қосимов, Андижон шаҳар “Ғиштли” жоме масжиди имом-хатиби Ботиржон домла Тожибоевларнинг ҳам борлиги барчамизни қувонтирди.

  
Мазкур фидоий ва жонкуяр инсонларга Аллоҳ таборака ва таолодан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар бардавом бўлишини тилаймиз, хусусан, «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони муборак бўлишини сўраймиз.

Андижон вилоят вакиллиги матбуот ҳизмати