“Илм  олиш  барчамизга фарздир”.Илм  олиш  деганда  китоб  ўқиш, устозлардан  илм  ўрганиш  тушунилади. Китоб  ўқимасдан  бирор  ютуққа  эришиш  мумкин  эмас. Ҳоҳ  дунёвий  бўлсин, ҳоҳ  диний  бўлсин  барча  соҳаларда  китоблардан   фойдаланамиз. Ўзбек  халқининг  тарихи   жуда  узоқ  йиллардан  маълум  ва  машхурдир. Юртимиздан  жуда кўп  олим  ва   уломалар  етишиб   чиққан.Булардан  бизга  катта  мерос   китоб лар   қолган. Ҳаммамиз  ўз  соҳамизга  тегишли  барча  маълумотларни  китоблардан   топамиз. Хозирда  замонавий  интернет лардан  ҳам фойдаланаяпмиз, лекин  китоблардаги  маълумотлар  бу  умуман  бошқа  олам.Китоб  ўқиган одамнинг  онгги, тафаккури  дунё  қараши  юксалиб  бораверади.Одобида,   юришида, инсонлар  билан  мулоқотда  ҳам  бу  олган   илмлари  юзида  акс  этиб  туради. Китоб  ўқиган  инсон  билан  сухбатлашганингизда  жуда  кам гап , хар бир  гапни  ўйлаб  гапиради.Савол  берсангиз  аввал  яхши  ўйлаб ,  далил  исбод  билан   шошилмасдан   тушунтиради. Буларнинг  барчаси  китобдан  олган  илмидир.      

     Утозларимиздан   бири  “ҳаётнинг  ўзи  бир  китоб  кунда  хар  бир  биримиз  яхши  воқеалар  билан  учрашамиз.Шулардан  ибрат  олиб  ўзингизга  керакли  нарсаларни  танлаб  олиб, китоб  ёзсангиз  ҳам  бўлади “деб   насихат  қилдилар.Шундай  воқеалардан   бирини  сизларга  айтиб  бирмоқчимиз. Узтозларимиз  яна  бир  қанча  инсонлар  билан  давра  сухбатида  эдик.Устозимиз  сўз   бошлаб , биласизларни  нега  Аллоҳ   таоло  фаслларни  уч  ой  баҳор, уч  ой  ёз, уч  ой  куз, уч  ой  қиш  қилиб  берди.Нега  бир  хафта  баҳор, бир  хафта  ёз, бир хафта  куз,  бир хафта  қиш  қилиб  бермади.Чунки  баҳорда  экин   экамиз  ,ёзда  экин  пишиб  етилади, кузда  йиғиштириб  оламиз, қишда нима  қиламиз?  Ўзлари   жавоб  бериб  айтдиларки  қиш  ойи  бу  инсонларни  онги  дам  олади.Ота  боболаримиз  ҳам  қишга  озуқа  йиғиб  олиб , ташқарида   иш  йўқ  совуқ ,тунлар  узун .Шунда  барчалари   йиғилиб   КИТОБ   ўқир  эканлар.Жуда  кўп   савол  жавоблар  ,билим  бахслари  бўлар экан. Буларнинг   барчаси  оила  даврасида  ота –оналар  иштироки  бўлар экан.  

   Сухбат  давомида  устозимиз   барчамизга  умумий  савол  билан  мурожат  қилдилар.”Ким  хозир  қайси  китобни  ўқияпти?    Ҳоҳ  дунёвий  бўлсин,  ҳоҳ  диний  бўлсин ” . Ҳаммамиз  жим  бўлиб  қолдик , чунки  хеч  ким  ушбу  қиш кунларида  китоб  ўқимаётганимиз  аниқ  ва  равшан  эди.Шунда  устозимиз  китоб  ўқиб  туринглар  китоб  бу  инсонни  яқин  дўсти  деб  маслахат  бердилар.  

    Шундай  яна  ҳаётий  мисоллардан   устозлар  ва  илм  аҳллари   марҳум  Муҳаммад  Содиқ  Муҳаммад  Юсуф  шайх  ҳазратлари  билан   сухбат  қуриб  ўтирганларида   бир  савол  билан  мурожат  қилибдилар.Хурматли  Шайх  Хазралари   “бизга  фарзанд  тарбияси “  ҳақида  сухбат  қилиб   берсангиз  деб  мурожат  қилибдилар.Шунда   Шайх  Хазратлари   “Бахтиёр  оила “ китобини  ёқидингларми?  Ушбу  китобда  барча   саволларга   жавоб  оласизлар  деб  жавоб  берибдилар. Шу сабабли  ҳаммамиз  вақт  топилдими  китоб  ўқийлик.    

    Китоб  ўқиган  инсон  шундоқ  билиниб , кўзга  ташланиб  туради.Ўзимиз  ҳам  қанча  кўп  китоб ўқисак  шунча  ўзимизни  паст  кўрамиз  шу  оддий   нарсани  ҳам билмас  эканман  деб  ўзимизга  ўзимиз  танқид  қиламиз.Китоб ҳақиқатда  ҳақиқий  булоқ  , қанча  ичсак  ҳам  тўймаймиз. Ҳозирги  даврдаги  барча  ривожланиш  илму   фан  соҳаси  , техника, тиббиёт ,фазовий  илмлар  барчаси  ўтмишдаги  аждодларимизнинг  ёзиб  қолдирган  китоблари  асосида  амалга  оширилмоқда.

    Ғарб  давлатларининг  бирида  аниқроғи  Германияда  икки  тиббиёт  олимлари  ўзларини   кашфиётини  бутун   жахонга  жар солиб  илмий  ишларини  кўз  кўз  қилишган.Германия  давлатига  амалиётга  борган  мисрлик   талаба  ушбу  илмий  ишга  рад  жавобини  билдиради.Бутун  жахон  олимлари  талабадан  исбот  талаб  қилишибди.Талаба  йигит  икки  олим  билан  сухбат   қилсам  бўладими ? деб  сўрабди.Талабага  рухсат  беришибди. Талаба  йигит  олимларга  бир  нечта  саволим  бор  деб  сўрай   бошлабди.

—Бу  илмни  кимдан  ўргандинглар?

—Ўзимиз  ўрганиб  олдик  дебди.

–Бу  нарсани  қаерда  кўрдинглар  дебди?

–Хеч  қаерда   кўрмадик  дебди.

–Устозинглар  ким ?дебди

–Устозимиз  йўқ  дебди

–Қайси  китоблардан  фойдаландинглар?

–Хеч   қандай китобдан  фойдаланмадик  дейишибди.

    Шунда  талаба  йигит  булар  ушбу  кашфиётни  қилмаганлар  балки  ўғирлаб  олган  деб  жавоб  берибди.Ушбу  кашфиётнтни  қилиш  учун   қуйидаги  шароитлар   керак  бўлади.

1.Ушбу  илм  учун  яхши  мутахассис  керак  бўлади.

2.Ушбу  кашфиёт  учун  кўз  билан  кўриб  иштирок  этиш  керак  бўлади.

3.Ушбу  кашфиёт  учун  албатта  устоз  керак  бўлади.

4.Ушбу  кашфиёт  учун  албатта  КИТОБ  ўқиш  керак  бўлади.

    Талаба  йигитни   барчанинг  олқиши  ва  табриги  хурсанд   қилиб  юборди. Чунки  у  талаба  ушбу  ихтирони   ғарбликлардан  500 йил  илгари   мусулмон  табиб   ихтиро  қилганини   китобларда  ўқиган  ва   ўрганган  эди.   

   Аллоҳ  таоло илм  йўлида  жиддий  саъй  ҳаракат  қилаётган  барча  илм  толибларига   диний   ва  дунёвий  илмларини  мукаммал  эгаллашларида  ва  уларни  ҳаётга  татбиқ  этишларида   зафарлар  тилаб,барчаларимизни  икки  дунё  саодатига   эришимизни  насиб  айласин.

Ойбекжон домла Рахимов
Андижон туман “Қорабош ота” жоме  масжиди   имом-хатиби