Жорий йилнинг 20-октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида шаҳар ва туман бош имом-хатиблар ҳамда Андижон шаҳридаги 20та масжид имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

    Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби М.Алимов, вилоят ҳокимлигининг Дин ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича котибият мудири Д.Ҳамрақуловлар иштирок этди.

    Йиғилишда нотиқлар томонидан имом-хатибларнинг фаолият самарадорлигини янада ошириш, масжидлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган меъёрлар асосида амалга ошириш, масжидларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, озиқ-овқат маҳсулотлар заҳирасини тайёрлаш, имом-хатиблар ўз устида кўпроқ ишлашлари, маърифий-Исломни ҳалққа тўлақонлик етказиш борасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида ўзларининг бир қатор кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Вакиллик ходими Б.Яқубов