Имом-хатиблар тадбирларда

941

Андижон вилоятида оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш борасида вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар томонидан профилактик тадбирларни ташкил қилиш, шунингдек, никоҳланувчи ёшлар ўртасида никоҳ одоблари, Ислом дини – маърифат дини эканлигини кенг тарғиб қилиш каби мавзуларда имом-хатиблар томонидан доимий равишда суҳбат ва учрашувлар ўтказиб боришлари даврнинг ўзи тақозо қилмоқда.
Бу борада имом-хатибларимиз томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, ташкилот, мактаб ва коллежларда амалга оширилиб келаётган ишларнинг салмоғи жуда муҳим ҳисобланади.
Анашундай тадбирларда бири жорий йилнинг 13-февраль куни Олтинкўл тумани Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Маҳалланинг энг ибратли келини” мавзусида кўрик танлов ўтказилди.
Мазкур тадбирда Олтинкўл тумани бош имом-хатиби М.Тўрақулов ҳам иштирок этиб, “Исломда оилага бўлган муносабат”, “Ижтимоий ҳаётда оиланинг ўрни”, “Ёшлар ўртасида оилавий ажримларни олдини олиш” каби мавзуларда Қуръони карим оятлари ва Ҳадиси шарифлардан мисоллар келтириб маъруза қилди.
Маърузадан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг инсонлар хаётида тутган ўрни хусусида ҳам кенг тушунчалар берди.

Шундан сўнг Олтинкўл туманидаги энг намунали оила деб топилган оилаларга “Вақф” фондининг совғаларини топширди.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Нуруллоҳ Қодиров