ИСТИКЛОЛ НЕМАТЛАР СУЛТОНИ 

668

Ёшларимиз Истиқлол шарофати туфайли ривожланган чет   давлатларда ўқиб, малакали мутахассислар   бўлиб етишмоқдалар. Юртимизда Истиқлол қуёши порлаганидан сўнг халқимизнинг азалий   орзулари рўёбга чиқди. Миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъана-ларимиз қайта тикланди. Айниқса, динимизга, фуқароларимизнинг эркин эътиқод қилишларига берилган эътибор ва эъзоз таҳсинга лойикдир. Авваламбор, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида виждон эркинлиги алоҳида кўрсатилган бўлиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси хоҳлаган динга эътиқод қилишлик ҳуқуқига эга, деб алоҳида бандлар билан белгилаб қўйилганлиги қувонарлидир.

Йслом динига берилаётган эътиборни вилоятимиз мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Бугунги кунда вилоятимизда 181 та жоме  масжидлари эркин ҳолда фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, ота боболаримизнинг жуда кўпчилиги орзу қилиб етиша олмаган Ҳаж ва Умра сафар-ларига  бориб, ибодатларни тўла тўкис адо қилиб, ҳукуматимиз раҳнамолигида диёримизга қайтиб келадилар. Яна шуни кувонч билан айта оламизки, юртбошимиз томонидан Моҳи Рамазон Шарифни муносиб кутиб олиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги барча мўмин-мусулмонларни беҳад қувонтирди.

Муборак Рамазон ойларида таровеҳ намозларини, шунинг-дек, Ҳайит намозини хотиржам ўишлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Бундан ташқари, кам таъминланган оилаларга ҳадялар улашилиб, ифторликлар ташкил қилиб, уларни хурсанд қилишликка муваффақ бўлмоқдамиз. Албатта, бу каби неъматларга ҳар қанча шукроналар қилсак арзийди.

Аллоҳ таоло ўз каломида марҳамат қилади: «Роббингиз томонидан берилган неъматлар-га шукр келтирсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир» Иброҳим» сураси, Шоли курмаксиз бўлмаганидек, орамизда юртимиз тинчлигини, осойишталигини кўра олмайдиган турли кимсаларнинг учраб турганлиги ачинарли ҳолдир. Улар динимизни ниқоб қилиб ўзларини турли номлар билан атаб Исломга лой чаплашга ва тинчлик барқарорликни издан чиқаришга ҳаракат қилмоқдалар, Бундай кимсалардан доимо огоҳ бўлайлик.

Ислом дини тинчликка, рост-ғўйликка, адолатга ва доимо шукр қилишликка ундайди. Бетоқатлилик, судхўрлик, ақидапарастлик, зинокорлик, қиморбозлик ва гиёҳвандлик сингари қабиҳ ишлар қаттиқ қораланади ва унинг инсониятга келтирадиган зарарлари ҳақида Қуръони Карим оятларида ва Пайрамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг Ҳадис шаърифларида очиқ, равшан баён қилинади.

Аллоҳ таоло: «Эй, имон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз»; деган («Моида» сураси, 90-оят).

Шу ўринда, барча юртдошларимизни огоҳликка чақирар эканмиз, Ватанимиз тинчлигини, хотиржамлигини асрашга, Мустақиллигимизни қадрлашга даъват қиламиз. Улуғ айём  мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйи билан бутун халқимизни, ватандошларймизни муборакбод этамиз.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзи бераётган неъматларга шукроналик билан яшайдиган бандалари қаторида бўлишликни насиб этсин.

Санаътбек домла Турсунов