Фикр фалсафаси

1307

Хаёл қилинг, йўлда кетяпсиз. Қаршингиздан «Таъқиқланган, ўтиш мумкин эмас» деган ёзувли огоҳлантирувчи белги чиқди.

Нима қиласиз? Шунда ҳам бепарво ўтиб кетаверасизми?

Аниқки, ёзувдаги сўзни ўқиб унга амал қиласиз. Нима учун бундай экан деб ўйлаб ўтирмайсиз. Балки бу ишни қилганга ич-ичингиздан ташаккурлар айтасиз. Ҳеч қачон таъқиқ белгисини «ҳуррият»дан маҳрумлик сифатида баҳоламайсиз. Балки бу ишга саломатлик гарови сифатида қарайсиз.

Бир фикр қилинг!

Шариъатда ҳам шундай таъқиқлар бор. Баъзилар уни ҳурриятдан чеклаш деб ўйлайди. Аслида ундай эмас.

إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ

Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас. (Аъроф сураси, 55 – оят).

Лутфулло домла Жахонгиров,
Ҳӯжаобод тумани «Эркабой девона» жоме масжиди имом-хатиби