Фермерчиликдаги ютуқлар

25

Юртимиз фаровонлиги кескин суръатларда ривожланмоқда. Хўжалигнинг барча сохаларида улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда. Айниқса қишлоқ хўжалигининг деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик сохалари ҳам шулар жумласидандир.
Бундан ташқари озиқ – овқат турларини кўпайтириш мақсадида деҳқон фермерларимиз қўшимча тарзда асалчилик, паррандачилик, балиқчилик ишларини ташкил қилмоқдалар.
Дехқончилик касбини улуғлаб Аллоҳ таоло Қурони каримда шундай марҳамат қилади.
Яъни: “Молларини Аллоҳ розилиги ва дилларнинг собитлиги учун сарф қиладиган кишилар адирдаги боққа ўхшайди: унга жала теккач, хосилни икки баробар етиштирар. Агар унга жала ёғмаган бўлса, томчилаб ёқан ёмғир ҳам (ўзига яраша ундирар). Аллоҳ қилаётган амалларини кўриб турувчидир.
(Бақара, 265)”
Ва яна бошқа ояти каримада:
Яъни: “Биз осмондан баракотли сув (ёмғир) ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган донларни ундирдик. Шунингдек, ғуж – ғуж мевали, новдалари баланд хурмоларни ҳам. Бандаларга ризқ бўлсин учун (шундай қилдик)” (Қоф, 9 — 11).
Бошқа бир ояти каримада шундай марҳамат қилинади.
Яъни: “Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан) боқсин! Биз (осмондан) сувни мўл ёғдирдик. Сўнгра ерни гиёҳлар билан ёрдик.
Сўнгра Биз унда донларни ундирлик, узим ва кўкатларни зайун ва хурмоларни, қалин дарахзор боғларни, меваю гиёҳларни ҳам. Булар сизлар учун ва чорва хайвонларингиз учун мафаатдир. (Абаса, 24 — 32).
Деҳқончилик ва зироат инсонларга энг кўп манфаат етказадиган фазилатли касб экан. Бизлар бу соха вакиллари деҳқон фермерлар хаққида чиройли дуода бўлайлик. Ватанимиз саховатли инсонлар саиъй харакатлари билан обод бўлади, гуллаб яшнайди.

Журабек домла Эргашев

Балиқчи туман бош имом-хатиби