Энг афзал истиғфор ҳақида

694

Аллоҳ таолонинг қавли («Нуҳ» сураси): «Истағфируу раббакум, иннаҳу кона ғаффоран юрсилиссамоа алайкум мидрорин ва юмдидкум би-амволин ва банийна ва яжъал-лакум жаннотин ва яжъал-лакум анҳоран».

Мазмуни: “Мағфират талаб қилинглар раббингиздан, албатта у мағфират қилувчидир, юборар осмондан сизларга пайдарпай ёғинни ва мадад берур сизларга моллар ва ўғиллар билан ва ато қилар сизларга боғларни ва оқизиб берар сизларга дарёларни”.

Аллоҳ таолонинг қавли («Оли Имрон» сураси): «Валлазийна изо фаъалуу фоҳишатан ав заламуу анфусаҳум закарууллоҳа фастағфаруу ли-зунуубиҳим ва ман яғфируз-зунууба илла-ллоҳу ва лам юсирруу ало мо фаъалуу ва ҳум яъламууна».

Мазмуни: «Ва у одамларки, қачон бирор гуноҳи фаҳш қилсалар ёки ўзларига ўзлари зулм этсалар, Аллоҳ таолони ёд этиб, ундан гуноҳларини мағфират қилишни сўрарлар. Гуноҳларни Аллоҳ таолодин бошқа ким мағфират этгай?! Улар (илгариги) қилмишларининг (гуноҳ зрканлигии) билиб туриб, энди бундай қилмайдилар».

Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳу Набийимиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ривоят қиладилар: “У зот бундай дедилар: «Истиғфорнинг саййиди (зўри)- »Аллоҳумма анта раббий, Ла илаҳа илло анта халақтаний ва ано абдука ва ано ало аҳдика ва ваъдика, мостатаъту аъуузу бика мин шаррин мо санаъту, абууъу лака биниъматика алайя ва абууъу би-занбий фағфир лий фа-иннаҳу ло яғфиру-з-зунууба илло анта”.

Мазмуни: “Ё парвардигоро, сен раббимдурсан, мени ўзинг яратгандурсан, мен сенинг бандангдурман, мен сенга берган аҳду ваъдамда турибман. (Аммо) қилиб қўйган гуноҳ ишларим ёмонлигидин (ўз вақтида) сендин паноҳ тилай олмадим. Менга ато этган неъматларингни эътироф қилиб, сенга шукроналар айтаман ва гуноҳларимни тан оламан. Мени мағфират қилгин, сендан бошқа гуноҳларни мағфират қилувчи зот йўқдир!” Жаноб Расулуллоҳ яна бундай дедилар: «Кимки кундузи ихлос қилиб шундай десаю, кеч киргунча вафот этиб қолса жаннат аҳлидан бўлади ва кимки тунда ихлос қилиб шундай десаю, тонг отгунча вафот этиб қолса, у ҳам жаннат аҳлидан бўлади».

Бўстон тумани бош имом-хатиби Бахтиёржон домла Қодиров