Саҳоватли бўлайлик

1071

Бугунги кунда инсоният бошида кўланка солиб, уни ташвишга солиб турган ЖССТ томонидан пандемия (вабо) дея эълон қилинётган COVID-19 номли хавли инфекция азиз халқимизни хам четлаб ўтмаётган ушбу кунда хар бир шахс бу кунларни синовли кунлар дея қабул қилиб, бу имтихондан соғ ва саломат ўтиб олишлигимиз учун аввалом бор Аллоҳ таолога илтижо қилиб, тез кунлар ичида талофатсиз бу ташвишни халқимиз бошидан кўтаришлигини дуо қилиб сўрашлигимиз зарур бўлади.
Қолаверса мана шу синовли онларда ўзимизнию атрофимиздагиларни эхтиёт қилишлигимиз асл қадириятларимиздан эканлигини унутмаслигимиз зарурдир.
Исломда мақталинган сифатлардан бўлган сахийлик ва карамли бўлишимиз ўта зарур эканлиги бугунда янада хам очиқ куриниб турган сифатлардандир.
Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади:
“ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Саҳий Аллоҳга яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга яқиндир ва дўзаҳдан узоқдир.
Бахил Аллоҳдан узоқдир, жаннатдан узоқдир, одамлардан узоқдир ва дўзоҳга яқиндир.
Албатта, саховатли жоҳил Аллоҳ азза ва жаллага бахил обиддан кўра маҳбубдир”, дедилар”. (Термизий, Байҳақий ва Табароний ривоят қилганлар)
Демак Аллоҳга маҳбуб ва суюкли банда бўлишлигимиз, жаннатга лойиқ ва дўзохдан узоқда бўлишимиз учун саҳоватли ва карамли бўлишимиз ўта зарур экан.
Бугун азиз халкимизни бошига тушиб турган бу ташвишдан ўзларини шахсий манфаатларини кўзлаб турли хил озиқ- овқат махсулотларини сунъий равишда қимматлаб сотишга уринаётган шахслар бу қилаётган ишлари билан ўзларига фоида ва манфаат эмас балки юқорида ҳадиси муборакда зикр қилинганидек зарарда эканликларини эсдан чикармасинлар.
Балки мусулмон шахснинг бундай синовли кунларда янада кўпроқ Аллоҳдан бўладиган ажр ва савоб умидида атрофдагиларга ёрдам қўлини чўзиб, яҳшилик қилиб қолишлигидир.
Бутун оламларнинг Роббиси бўлган Зот Аллоҳ таоло бугунда бутун инсониятга ташвиш бўлиб турган бу касалликни бошимиздан кўтарсин. Беморларга хам Ўзининг ғайб хазинасидан комил шифолар ато айласин.

Олтинкўл туман
“ Жалабек ота” жоме масжиди
имом-хатиби О Хусанов