Аёлларнинг динини мукаммал қилиши

958

Бисмиллахир рохманир рохийм

Менинг аёллардан шикоятим, улар дунёсининг мукаммал қилиш қайғусидадирлар холос, афсус. Динининг мукаммал бўлиши эса ҳаёлларига ҳам келмайди. Мақсадим шуки, аёллар худди рўзғордаги заруротлардан ва қимматбаҳо матолару-тақинчоқлардан ғофил бўлмаганларидек дину диёнатини мукаммал қилишдан ҳам ғофил бўлмасинлар. Эркаклар вақти-вақти билан аёлларнинг буюртмаларини бажариб турадилар ва баъзан рўзғорга тегишли баъзи буюртмаларни зарурат эмас деб билиб: “Бу зарур эмас, бунга ҳозир эҳтиёж йўқ”, – дейдилар. Аёллар эса эркакларга:

“Сизлар кўча одамисиз, бу камчиликларни қаердан билардингиз? Озгина нарса олиб келиб, ҳали тугамаган, ҳали бор, дейсизлар», – дейди.

Мана шу ишлар, оилавий можароларга асосий сабаблардан бири сифатида кўрилади. Кўпинча аёлларнинг бу гаплари тўғри бўлади, чунки эркаклар аксар уйдаги ҳолатдан бехабар бўладилар. Баъзан бу жанжалларнинг сабаби қаноатсизлик бўлиши ҳам мумкин. Чунки эркакларда табиятан қаноат туйғуси аёлларникига нисбатан зиёдароқ бўлади. Эркаклар оз нарса билан ҳам кун ўтказиши, йўқчиликка сабр қилиши мумкин, лекин аёлларда бу жиҳат заифроқ бўлиб, уларнинг табиатида айтишиш, жанжаллашишга мойиллик устунроқ бўлади. Шу сабаб можарога кўпинча аёллар бош сабабчи бўлади. Чунки аёлларнинг табиатида бекаму-кўст яшаш, ҳамма нарса мўл-кўл ҳолда бўлишини яхши кўриш бор. Менинг шикоятим шуки, нега аёлларимиз дунёсини мукаммал бўлишига тинимсиз интиладилару, динининг мукаммаллигига эътибор қилмайдилар?. Нега дунё нарсаларининг озига қаноат қилмайдилару, диёнатининг озлигига қаноат қиладилар. Нега қимматбаҳо матолару-тақинчоқларидан хабардору, динининг ҳукмларидан бехабар?.

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси

Абдуғафур Ниёзқулов