Қуръон мусобақасига рўйхатга олиш бошланди

883

Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари! Жорий йилнинг 31-декабрь куни 2018 йилнинг 4-январидан 13-январигача Қуръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман босқичларида қатнашиш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхатга олиш ишлари ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик.

Шу муносабати билан 2018 йилнинг 4-январь кунидан бошлаб ҳар бир шаҳар ва туманларнинг марказий масжидларида қабул эълон қилинди.

Унга кўра:

Андижон шаҳар аҳолиси учун Андижон шаҳридаги “Девонабой” жоме масжидида;

Андижон тумани аҳолиси учун Андижон тумани “Аммор ибн Ёсир” жоме масжидида;

Асака тумани аҳолиси учун Асака тумани “Холид ибн Валид” жоме масжидида;

Балиқчи тумани аҳолиси учун Балиқчи тумани “Мулла Хидрали” жоме масжидида;

Булоқбоши туман аҳолиси учун Булоқбоши туман “Қирғизбой” жоме масжидида;

Бўз тумани аҳолиси учун Бўз тумани “Бурхониддин Марғилоний” жоме масжидида;

Жалақудуқ тумани аҳолиси учун Жадақудуқ тумани “Сўфи қишлоқ” жоме масжидида;

Избоскан тумани аҳолиси учун Избоскан тумани “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидида;

Қорасув шаҳар аҳолиси учун Қорасув шаҳар “Юнус Али Охун” жоме масжидида;

Қўрғонтепа тумани аҳолиси учун Қўрғонтепа тумани “Рамазонқори” жоме масжидида;

Мархамат тумани аҳолиси учун Мархамат тумани “Имом ал Бухорий” жоме масжидида;

Олтинкўл тумани аҳолиси учун Олтинкўл тумани “Олтинкўл” жоме масжидида;

Пахтаобод тумани аҳолиси учун Пахтаобод тумани “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжидида;

Хонобод шаҳар аҳолиси учун Хонобод шаҳар “Хонобод” жоме масжидида;

Хўжаобод тумани аҳолиси учун Хўжаобод тумани “Етти Чинор” жоме масжидида;

Шахрихон тумани аҳолиси учун Шахрихон тумани “Муҳаммад Розиқбой” жоме масжидида;

Улуғнор тумани аҳолиси учун Улуғнор тумани “Сўфи Оллоҳёр” жоме масжидида қабул эълон қилинди.

Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқароларимиз шахсини тасдиқловчи паспорти нусҳаси (асли ҳам кўрсатилади) ва 3,5х4,5 ҳажмдаги 4 дона фото сурати билан  юқоридаги масжидларга мурожаат қилишлари мумкин.

[su_custom_gallery source=”media: 2214,2215,2216,2217,2218,2219″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров