“Араб тили” ўқув машғулотлари

940

2018 йилнинг 3-январь кунидан бошлаб Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 14-декабрь кунги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муасссасаларида пуллик ўқув курсларини ташкил этиш” тўғрисидаги 01А/140-сонли буйруғи асосида 2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари хужжатлари қабул қилинган тинловчилар учун “Араб тили” ўқув курсларининг ўқув машғулотлари бошланди.

Ушбу ўқув курсига жами 60 нафар тингловчи қабул қилинган бўлиб, тингловчиларни 15 нафардан 4 гуруҳга бўлган ҳолда ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Ўқув машғулотларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида билим юртининг тажрибали мударрислари Рустамжон домла Маҳмудов, Ҳусайин домла Ҳамдамов, Рахмонқул домла Алиқулов, Саид Афзалхон домла Зикиряевлар жалб қилинган бўлиб, машғулотлар белигланган тартибда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан  тасдиқланган Дастур асосида ўтказилмоқда.

Ўқув машғулотлари давомида тингловчиларнинг Араб тили фанини ўрганишга бўлган қизиқишлари, улардаги иштиёқ, дарслардаги ўзининг тутишлари юқори кайфиятда эканлиги намоён бўлмоқда.

[su_custom_gallery source=”media: 2226,2227,2228,2229,2230,2231″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон “Саййид Мухйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ