Рўйхатга олиш кундалиги

723

Азиз Қуръон муҳлислари 2018 йилнинг 4-январь куни сайтимиз орқали Андижон вилояти аҳолиси учун вилоятнинг барча ҳудудларидаги марказий масжидларида Қуръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман босқичларида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун 2018 йилнинг 4 январидан 13 январигача рўйхатга олиш ишлари ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик.

Шунга кўра вилоятнинг барча ҳудудларида рўйхатга олиш ишлари юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил қилинган бўлиб, тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Шу кунга қадар вилоятимиз бўйича 100 дан ортиқ фуқароларимиз Қуръони карим мусобақасида иштирок этишни истаб, мурожаат қилдилар.

Қуйида масжидларимиздаги қабул ҳайъатининг кундалик иш фаолиятидан фото-лавҳаларни сизларга ҳавола қиламиз.

[su_custom_gallery source=”media: 2240,2241,2242,2243,2244,2245,2246,2247″ limit=”8″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров