Андижонда саховат тадбири

1004

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан кўплаб хайрли ишлар, саховат ва мурувват тадбирлари, имконияти чекланган фуқаролар учун бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Айниқса манашундай хайрли тадбирлар Муборак Рамазон ойида янада кўтаринкилик ила жуда кенг миқёсида ўтказилмоқда.

Шу кунларда Республикамизнинг барча вилоятларида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, меҳрга мухтож юртдошларимизга рамазон хадиялари “Вақф” фонди томонидан улашилмоқда.

Анашундай тадбирлардан бир жорий йилнинг 20- май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоят вакиллигида ЎМИ ҳузуридаги “Вақф” фонди ва фонднинг вилоят филиали ҳамкорлигида ўтказилди. Хайрия тадбирида Андижон вилоятининг барча ҳудудларидан келган 100 нафар кам таъминланган, ёрдамга муҳтож фуқаролар қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбар ўринбосари З.Тураев, ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаровлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан “Вақф” фонди томонидан амалга оширилаётган турли хил кўринишдаги меҳр-мурувват ишлари, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларида олиб бораётган барча хайрли ишлари тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Шундан сўнг Андижон вилоятининг барча ҳудудларидан келган 100 нафар кам таъминланган, ёрдамга муҳтож фуқароларга “Вақф” фонди томонидан 3кг.дан ўсимлик ёғи, 5кг.дан гуруч, 3кг.дан шакар, 3кг.дан ун махсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, ногиронлиги боис уйидан чиқаолмаётган бир қатор кам таъминланган юртдошларимизнинг ҳам хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолларидан хабар олинди.

Совғаларни олган барча юртдошларимиз ушбу хайрли тадбирдан кўнгиллари шод, қалблари қувончга тўлди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди Андижон вилоят филиали масъул ходими Э.Мамадалиев