Албатта, ҳар бир машаққат ортидан икки яхшилик бўлади

1447

Агар хаётимизда бир қийинчиликка ёки машаққатга йўлиқсак, унинг ортидан бизни хурсанд қиладиган бир яхшилик борлигига ишонишимиз керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қурони каримнинг “Шарҳ” сураси 6-оятида: “Албатта қийинчилик билан осончилик бордир”, – деб марҳамат қилган. Бугунги кунда  ёш йигит ва қизлар ҳаётида кичик бир муаммога йўлиқиб қолсалар, муаммонинг ечимини топиш ўрнига қилаётган ишининг оқибатини ўйламай ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учраб турибди. Қуйида келтирмоқчи бўлган ҳикоямиз бир ёмонлик ортидан келган яхшиликка ёрқин мисол бўла олади.

Бир киши ҳамиша Microsoft компаниясига ишга киришни орзу қилар экан. Мактабни тамомлагандан сўнгра Microsoft компаниясига ҳужжатларини тақдим этибди. Microsoft  компаниясига ходимларни ишга қабул этувчи масул у киши билан суҳбатлашиб, уни компанияга фаррош сифатида ишга қабул қилмоқчи бўлибди.

Кадрлар бўлимида тақдим этилган бир нечта тестларни ёзиб суҳбатдан ўтибди.

Улар, табриклаймиз, сизни ишга қабул қилдик, бизга ўз е-mail ингизни қолдиринг, дейишибди.

– Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди.

– Афсуски, у ҳолда биз сизни ишга қабул қила олмаймиз Microsoft компанияси барча ходимлар билан е-mail орқали мулоқот қилади ва ишимизнинг асосий қисми компьютер   билан боғлиқ. Шунинг учун сизни ишга қабул қилаолмаймиз , ­– дейишибди.

У одам ночор ташқарига чиқиб, қандай қилиб компьютерга пул жамғариш ҳақида ўйлабди. Чўнтагида эса бор-йўғи 30 доллар пули бор экан. Қараса кўчанинг нариги томонида бир фермер боғдаги олмаларни сотаётган экан.

У одамдан 10 килограмм олма сотиб олиб, уйининг ёнида ўша олмаларни сал қимматроққа сота бошлабди. Орадан 2 соат ўтиб 30 доллар  пули 90 доллар  бўлибди.

Кунлар ўтиб у ўзи хоҳлаган компьютерни сотиб олиш учун пули кўпайганини, лекин компютерсиз ҳам яхши натижаларга эришиш мумкинлигини ҳис этибди.

Бир йил ўтиб кичик дўкон очибди. Беш йил деганда ўзининг супермаркетлар тизимини йўлга қўйибди. Ҳозирги бизнесини суғурта қилдириш учун суғурта компаниясига келганида унга, ўзининг е-mailини ёзиб қолдиришини айтишади ва ундан “Менинг электрон почтам йўқ” деган жавобни олишади.

Суғурта агенти эса, ҳайрон бўлиб, Агар компьютерингиз бўлмаса ҳам, шундай натижага эришган бўлсангиз, компьютерингиз бўлганида нима қилардингиз? – деб савол беради.

У одам хотиржамгина

– Microsoft компаниясида фаррош бўлиб ишлаб юрган бўлардим, – дейди.

Албатта, ҳар бир ёмон иш орқасидан яхшилик бўлади.

Яратгандан яхшилик умидида ҳаракатдан тўхтаманг!

Сиз албатта кучли ва иродалисиз.

Ушбу мақола интернет тармоқларидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

 

Хўжаобод тумани

бош имом-хатиби

Қосимов Махсудали