Муборак ибодатга тайёргарлик

956

 

Истиқлол буюк неъмат, унинг қадрига етишлик, асраб авайлашлик ҳар бир қалбида имони бор инсоннинг муқаддас вазифаларидан ҳисобланади. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач ҳар бир соҳада туб ўзгаришлар, кенг ислохотлар амалга оширила бошланди. Халқимизнинг асрий орзуси бўлган диний эркинлиги ўз қўлига қайтарилди. Бу эса давлатмизнинг асосий қомуси бўлган конституциянинг 31-моддасида ҳам зарҳар харфлар билан битиб қўйилган. “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”.

Дарҳақиқат, халқимиз азал-азалдан диний арконларни мукаммал адо этиб келган эл ҳисобланади. Бу борада мамлакатимиз аҳолисини Исломнинг бешинчи фарзларидан бўлган Муборак “Ҳаж” ибодатларини тўла-тўккис адо этиб келишлик мақсадида хукуматимиз томонидан ҳар йили ташкил қилинадиган “Ҳаж” сафари алоҳида ўрин тутади. Ушбу муборак сафарга боришлик бахтига ҳар йили юртимиздан минглаб юртдошларимиз мушарраф бўлмоқдалар десак асло муболаға бўлмайди. Бу йил ҳам Андижон вилоятидан Муборак “Ҳаж” сафарига кетаётган 970 нафар юртдошларимизнинг “Ҳаж” ибодатларини бенуқсон адо этиб келишлик учун вилоятимиз имом-хатибларидан ташкил топган гуруҳ раҳбарларининг (элликбоши) ўқув машғулотлари ЎМИнинг Андижон вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров бошчилигида давом этмоқда. Ўқув машғулотларида муборак “Ҳаж” ибодатига кетаётган гуруҳ раҳбарларига сафар олди тайёргарлик ишлари, ҳар бир гуруҳ раҳбарига бириктирлган фуқароларга Ҳаж ибодати ва Ҳажга бориб келишдаги қонун-қоидаларни яхши ўргатишлик, сафарга кетаётган хамюртларимизда шукроналик ҳиссини янада ўйғотишлик, тинчликни ва осоишталикни қадрига етишлик, у ерга борганда эса Юртимизнинг гуллаб-яшнаши, тинчлиги ва осоишталиги, фаровон ҳаётини Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилишлари тўғрисида бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилмоқда.

[su_custom_gallery source=”media: 1490,1491,1492,1493″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Гуруҳ раҳбарларнинг ўқув машғулотлари яна давом этмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги ходими

Нурилло Қодиров

22.07.2017 йил.