Жорий йилнинг 17 август куни Пахтаобод туманидаги “Муаззимбой” жоме масжидида Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган шаҳар-туман бош имом-хатибларининг йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда имом-хатибларга фаолият самарадорлигини ошириш, амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар, вилоятда ижтимоий-маънавий мухит самарадорлигини ошириш масалалари бўйича кераклик кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Йиғилишнинг иккинчи ярмида эса, Андижон вилоятидаги масжидлар томонидан намозхонларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг нашрларига обуна қилишлик ишларини самарали ташкил қилган бир қатор вакилликнинг масъуллари ва имом-хатиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёти масъул ходимлари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari