Таровеҳ намози ва унга оид масалалар

1130

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 

        Моҳи рамазон улуғ ибодат ойи, Қуръон ойидир. Шу сабаб уламоларимиз ҳам бу ойда таълим ҳамда тасниф ишларини  бироз камайтириб, ибодатга бел боғлашган, Қуръон тиловати, зикру тасбеҳ, истиғфорга киришганлар. Албатта, ушбу амалларда ҳабибимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам барчамизга ўрнак бўлганлар.

Ушбу ойда қилинадиган улкан ибодатлардан бири таровеҳ намозидир.

“Таровеҳ” сўзи “роҳат-истироҳат” деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракатни ўқиб бўлгандан кейин ҳам истироҳат олинади.

 [1]التراويح سنة مؤكدة…… لرجال و النساء

  1. Таровеҳ намозини Рамазон ойида Хуфтон намозидан сўнг Бомдод намозигача ўқишни баъзилар мустаҳаб деган бўлса-да, аҳли сунна вал-жамоанинг тўрт мазҳаби бўйича эркакларга ҳам, аёлларга ҳам суннати муаккададир. Шунинг учун аёллар уйларидаги намоз ўқийдиган жойларида таровеҳ намозини адо қиладилар. Мусофир ва бемор кишилар таровеҳни адо қилишда машаққат ва қийинчиликка дучор бўлмасалар, ўқишлари афзалдир.
  2. Хуфтон намозини ўқимасдан туриб витр вожиб намозини жамоат билан ўқишнинг ҳукми.

فى الهندية : “إذا فاتته ترويحة او ترويحتان، فلو إشتغل بها يفوته الوتر بلجماعة يشتغل بلوتر  ثم يصلى ما فاته من التراويح”

Агар намозхон таровеҳдан бир қисмини ўқий олмаган суратда жамоат витр ўқишга киришса, жамоат билан бирга витрни адо қилади, сўнгра таровеҳдан қолдирганини ўқийди.

Юқоридаги суратда намозхон аввало хуфтоннинг фарзини ўзи ўқиб, ҳуфтон оамозининг икки ракатли суннатини ҳам ўқиб, сўнгра витр вожиб намозни ўқиётган жамоатга қўшилади. Агар кеч қолувчи киши Хуфтон намозини фарзини ва суннатини ўқиб бўлгунига қадар витр вожиб намозини ўқиётган жамоатга қўшилишга улгурмаса, бундай холатда вирт вожиб намозини ҳам ўзи ўқиб олади. Ундан сўнг таровеҳ намозини адо қилади.

Давоми бор.

 “Таравеҳке масаил” китоби асосида

“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Абдуғафур Ниёзқулов тайёрлади.

[1] “Дуррул Мухтор” 2-жилд, 43-бет.