Рамазон шукуҳи

770

Муборак Рамазоннинг рўзасини тутдик. Бугунги об-ҳаво кечагидан иссиқроқ бўлган эса-да, очликни ва чанқоқни унчалик сезмадик. Чунки ниятимизга қараб Аллоҳ таоло куч-қувват ва сабр-бардош бериб қўйган. Мана, ёруғ юз билан, хурсандчилик билан ифторлик қилиб таровеҳни ўқиш учун масжидга ошиқмоқдамиз.

Андижон шаҳридаги “Ғиштли” жоме масжиди ҳам намозхонлар билан тўлди.  Хуфтоннинг вақти яқинлашиб қолди ҳамки, одамлар оқими келишда давом этмоқда. Хатм ул-Қуръон бошлагани заҳоти масжид ва унинг атрофини раҳмат фаришталари ўраб олади, Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.

Масжид имом-хатиби домла жамоага таровеҳнинг ана шундай фазилатлари ҳақида қисқача сўзлаб берганидан сўнг қорилар Ҳатми Қуръонни бошладилар.

Ҳатми Қуръонлар якунида барча масжидларда эл-юрт тинчлиги ва мамлакатимиз ободлиги ҳамда ҳаётимиз янада фаровон бўлишини Аллох таолодан сўраб, дуо хайрлар қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 1191,1192,1193,1196,1197,1198,1199,1200,1201,1202,1203,1204,1205,1206,1207″ limit=”15″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги