Тинч  ва мустақил мамлакатимизда, диний бағрикенглик сояси остида, ўндан зиёд мадрасалар, икки мингдан ортиқ масжидлар фаъолият кўрсатаётган замонда, ҳалқимиз фарзандларидан илму маърифатли,қурон насиҳатлари билан қалблари меҳр шафқатга тулган,ёш олимлар етишиб чиқаётганлиги Аллоҳ таъалонинг неъматидурки ,бунга шукр вожибдир. Дунёвий тараққиётимиз, ҳеч қайси давлатдан кам эмаслиги кўриниб турипти. Суҳбатимизни мазмуни Аллоҳ таъалонинг ушбу ояти билан бевосита боглиқ:

 (…қасамки, агар шукр қилсангиз албатта зиёда қиламан сизларга. Ва агар ношукурлик қилсангиз албатта менинг азобим жуда қаттиқдир.)

Аллоҳнинг шундай неъматларини кўриб билиб туриб, бунга ношукрчилик қиладиган тоифалар пайдо булиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Ҳаққ таало марҳамат қилади: (кимни Аллоҳ гумроҳ қилса, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгучи йўқдир). Уша тоифалардан бири “ Ҳизбут таҳрир”фирқасидир. Хизбут  таҳрир ташкилотига 1953 йил Исроилда Тақиюддин Набаҳоний (1909-1979) томонидан асос солинган.Дастлаб, “Ихванул муслимин” нинг Иорданиядаги бўлими раҳбарларидан бири сифатида фаъолият кўрсатган Набаҳоний унинг раҳбари Саййид Қутб билан ўзаро қараш ва мулоқотларда қарама-қаршиликлар кучайгач,“Ислом низоми” “Исломий оламга қайноқ нидолар”, “Ҳизбуттаҳрир тушунчаси” каби рисолалар орқали Иордания,Ливан, Сурия каби давлатларда “Ҳизбуттаҳрир” қарашларини ёйишга киришди. Ташкилотга 1953-1979 йилларда Тақиюддин Набаҳоний, 1979-2003 йилларда Абдулқадим Заллум, 2003-йилдан Ато Абу Рушта (Абу Ёсин) номли, асли фаластинлик бўлган шахс бошчилик қилмокда.Бу ташкиотнинг юртимизда тарқатилган адабиёт ва варақаларидаги қарашларида ислом динининг анъанавий фиқҳий йўналишлари, хусусан ақидавий таълимотларига зид бўлган бир қатор фикрларни учратиш мумкин. Уларнинг бу масалаларга аралашиб қўпол хатоларга йўл қўйгани, биринчи навбатда “ягона халифалик давлати”ни тиклаш борасидаги асосий даъволаридир.бу фирқага мансуб бўлган барча китобларнинг асосий мавзуси Хилофат(халифа сайлашлик) масъаласи бўлиб, “Хозирги кунда мусулмонларнинг зиммасидаги долзарб вазифалари халифа сайлашлик,токи улар бу ишни адо этмас эканлар,уларнинг бошқа ибодатлари бефойдадир”дедилар. Уларнинг бу ҳақда ҳужжат қилган далиллари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Кимки имомсиз,яъни халифасиз ҳаётдан ўтса, ужоҳилият замонида ўлганлардек ўлибди” деган ҳадисларидур (муснади Имоми Аҳмад) Бу ҳадиси шарифнинг кимларга нисбатан айтилганлигини билишмасдан кўп фитналар қилиб, ҳатто ўзларининг йўлларига кирмаганларни куфрга ҳукм қилмоқдалар. “Халифа” сўзи лугатда “ўринбосар” маъносини англатади, шариатда эса диний ҳукмларни юритишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринларида турадиган одамни айтилади. Бу олий мансабга эга бўлаётган кишида бир неча муҳим шартлар топилмоғи лозим. Биринчидан, илм,яъни Аллоҳнинг ҳукмларига олим бўлмоғи. Иккинчидан,адолат-Аллоҳ таъалонинг ҳукмларини ва инсонларни ҳақ-ҳуқуқларини адо этишликда одил бўлмоғи. Учинчидан, кифоят-халқни ҳимоя қилишликка ва душманга қарши чиқишликка қодир бўлмоғи. Тўртинчидан, жисмоний ва фикрий жиҳатдан соғлом бўлмоғи. Бешинчидан, қурайший-яъни қурайш қабиласига мансуб бўлмоғлиги ва ҳоказо.Ушбу шартлар ҳаммаси топилган кишигина ҳақиқий халифаликка лойиқ бўлади. Ҳизбут таҳрир тоифаси юқорида зикр қилинган шартларнинг аксариятига муносиб бўла олмаслиги турган гап. Халифалик  ҳам икки ҳил бўлади: бири комил халифалик, иккинчиси ноқис халифалик. Комил халифалик хазрати Али розияллоҳу анҳудан сўнг тамом бўлган. Сабаби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Халифалик мендан кейин 30 йил давом этади,сўнгра тишлаб тортилган подшоҳликка айланади” деганларидир. Ушбу 30 йил  Хулофои Рошидин бўлган тўрт саҳоба Чаҳори Ёрларнинг  жуда адолат билан олиб борган халифаликлари ила якун топгандир. Хулоса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Гарчи сизларнинг устингизга боши майиз сингари қора қул бошлиқ қилинган бўлса ҳам, унга қулоқ солинг ва итоъат қилинг”.( Аллоҳ барчамизни ҳидоят қилсин)

Искандар домла Ортиқов,

Олтинкщл тумани “Далварзин”

жоме масжиди имом-хатиби